Саволнинг ID си: 6794
МЧЖ ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. 2016 йилнинг 1 февраль ҳолатига ЯСТ энг кам микдорининг маълумотнома хисоб-китобида ЯСТнинг энг кам миқдори 7 720 000 сўмга тенг эди. Ижарага олинган ер майдонининг камайиши муносабати билан 2016 йил 1 мартдан бошлаб ЯСТнинг энг кам миқдори 7 120 000 сўмга тенг бўлди.
Агар ҳисобот даври давомида ижарага олинган ер майдони камайса ягона солиқ тўлови ҳисоботи 9-иловасининг 40-сатрида кўрсатиладиган ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори қандай аниқланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган) 5-бандига мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаси майдонининг камайтирилиши ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан ҳисобга олиниши керак, яъни сизнинг ҳолатингизда 2016 йилнинг март ойидан эътиборан. Масалан 2016 йилнинг январь-февраль ойида ЯСТнинг йиллик энг кам миқдори 7 720 000 сўмга тенг бўлган, мартда эса у 7 120 000 сўмга тенг бўлди.  Ушбу ҳолатда 2016 йилнинг биринчи чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори 1 880 000 сўмга (7 720 000/12 ой * 2 ой + 7 120 000/12 ой* 1 ой) тенг бўлади. Ушбу сумма (1 880 000 сўм) ЯСТ энг кам микдорининг маълумотнома хисоб-китоби 9-иловасининг 40-сатрида кўрсатилади (2209-сон Низомга 3-Илова). Бунда сиз биринчи чорак ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига аниқлаштирилган Маълумотномани тақдим этишингиз керак.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.