Саволнинг ID си: 6949
Кундузги бўлим талабаси тўлиқ иш кунида ишлаши ва МЧЖ директори лавозимини эгаллаши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг (МК) 119-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда директор мол-мулк мулкдори (иш берувчи) билан тўлиқсиз иш вақти билан меҳнат шартномаси тузиши зарур, чунки у ўқув жараёни билан боғланган, иш эса ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилиши керак.

Тўлиқсиз иш вақти шартида банд бўлган ходимлар меъёрий муддатдаги иш куни ўрнатилган ходимлар учун ўрнатилган худди шу меҳнат ҳуқуқларидан фойдаланадилар: йиллик асосий таътил муддатида, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда. Бироқ ҳақ тўлаш ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда амалга оширилади (МКнинг 119-моддаси иккинчи қисми).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.