Саволнинг ID си: 6951
Иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган олий ўқув юрти талабасига меҳнат дафтарчаси тутиш керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

МКнинг 81-моддасига ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 1.1-бандига (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ  меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Шундай қилиб, агар олий ўқув юрти талабасининг иши мазкур иш берувчида асосий бўлса, унга ҳам меҳнат дафтарчаси тутилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.