Саволнинг ID си: 7124
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1167-сон Қарорининг 9-банди ва ВМ 2009 йил 25 майдаги 148-сон Қарори билан тасдиқланган “Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан жисмоний шахсларга қўлланиладиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар фақатгина "Ёш оилалар"га нисбатан қўлланиладиган имтиёз бошқа жисмоний шахсларга ҳам тадбиқ этиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, 03.08.2009й. ПҚ-1167-сон Президент Қарорининг 9-бандида мувофиқ, ПФ-3878-сон Президент Фармонининг 4-бандида ёш оила аъзолари учун белгиланган ЖШДС бўйича имтиёзлар шунингдек қишлоқ жойларда "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчиларга, шунингдек мазкур кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)га нисбатан татбиқ этилади.

Яъни, ёш оила аъзолари билан бир қаторда ЖШДС бўйича имтиёздан қуйидагилар ҳам фойдаланишлари мумкин:

- қишлоқ жойларда яшайдиган, ипотека кредитларини шартномада белгиланган шартларга мувофиқ қайтарилиш шарти билан қишлоқ жойда уй-жой қуриш учун ипотека кредити олиш мақсадда мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

- биргаликда қарз олувчилар - қарз олувчининг ипотека кредити ва кредит бўйича фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари (25.05.2009й. 148-сон ВМҚга Илова).

Ушбу жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда уларга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Юридик шахсдан - иш берувчидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди.

Уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, ушбу даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-банди).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.