Саволнинг ID си: 7429
Маълумки, ЯСТ тўловчи корхона – “Ижарага берувчи” ҚҚС тўловчи корхона – “Ижарага олувчи”га ижара шартномаси бўйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришда ҳисобварақ-фактуранинг тегишли сатрларига электр энергияси, коммунал хизматлар, алоқа хизматларига тўғри келувчи ҚҚС суммасини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
“Ижарага олувчи” томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 7-иловаси - Сотиб олиш реестри тўлдирилганда етказиб берувчининг номи ва СТИРи устунларига “Ижарага берувчи”нинг номи ва СТИРи кўрсатиладими ёки электр энергияси, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ташкилотлариникими?
Экспертларнинг жавоблари:

“Ижарага олувчи” томонидан ҚҚС ҳисоб-китобининг 7-иловаси - Сотиб олиш реестри тўлдирилганда “Ижарага берувчи”нинг реквизитларини кўрсатиши керак.

Сотиб олиш реестрини тўлдиришдан асосий мақсад – солиқ тўловчи ўзида ҳисобга олиши мумкин бўлган ҚҚС суммасини аниқлашдир.

Агар реестр устунларини кўриб чиқилса, унда ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг реквизитларини кўрсатиш керак.

Ижарага олувчининг фойдаланилган электр энергияси, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун асос бўлувчи ҳужжат – бу ижарага берувчидан ушбу хизматлар бўйича олинган ва ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ – фактурадир (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштири тартибининг 49,50-бандлари, АВ 22.03.2013й. 2439-сон)

Реестрни тўлдиришда ижарага берувчи номининг ёнида “қоплаб бериш” сўзини қавс ичида кўрсатишни маслаҳат берамиз. Шунда тушунарли бўладики, етказиб бериш қиймати ва ҚҚС суммаси ижарага берувчига қоплаб бериляпти ва у ушбу хизматларни кўрсатувчи ва ҚҚСни тўловчиси эмас.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.