Саволнинг ID си: 7459
Корхона МЧЖ шаклида ташкил қилинди. Балансида мол-мулк мавжуд эмас. Фақатгина устав фонди ва таъсис ҳужжатларида корхонанинг манзили кўрсатилган бўлиб, ҳақиқатда ўша манзилда фаолият олиб борилмокда. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда пасайтирувчи коэффициент ер участканинг умумий майдонига қўлланиланилишини инобатга олган ҳолда ЯСТ ҳисоботида Кадастр ҳужжатларига асосан ер участкаси (участкалари)нинг умумий майдони (га) нима кўрсатилади?
ЯСТ ҳисоботининг «Кадастр ҳужжатларига асосан ер участкаси (участкалари)нинг умумий майдони (га)» сатрида нима кўрсатилади?
Экспертларнинг жавоблари:

ЯСТ ҳисоботининг «Кадастр ҳужжатларига асосан ер участкаси (участкалари)нинг умумий майдони (га)» сатрида корхона томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари кўрсатилади (АВ 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олган Низом, кейинги ўринларда  - Низом деб юритилади).

ЯСТ солиққа тортиладиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади (СК 360-моддаси). Аммо у белгиланган минимал миқдордан – эгалланган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган уч карра ер солиғидан кам бўлмаган миқдорда тўланади (Низомнинг 2-бандида кўрсатилган корхоналар бундан истисно).

Сизнинг корхонангиз таъсис ҳужжатларида кўрсатилган аниқ манзил бўйича фаолият юритади. Демак корхона бинодан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланади. Агар корхона балансида нотураржой биносига эга бўлмаса, ва тадбиркорлик фаолияти учун уни ижарага олса (масалан офис учун хонани), ЯСТнинг энг кам миқдори ижарага олинган хонанинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.  Агар корхона кўп қаватли бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори бино эгаллаган умумий ер майдони ва ижарага олинган хоналарга тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Фаолият тури ва жойлашган жойидан келиб чиқиб корхона пасайтирувчи коэффициентларни қўллаши мумкин. Агар пасайтирувчи коэффициентлар корхонанинг бир неча фаолият тури учун белгиланган бўлса, корхона асосий фаолият турига белгиланган коэффициентни, ҳмада жойлашган жойи учун белгиланган коэффициентни қўллашга ҳақли.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.