Саволнинг ID си: 7736
Директорнинг маоши 700 000 сўмга тенг. 10. 11. 2016 й.да директор учун санаторияга 2 950 000 сўмга йўлланма харид қилинди (маблағлар корхонанинг ҳисобрақамидан тўланди).
Агар корхона ўз ходими учун санаторияга йўлланма сотиб олса, йўлланма суммаси шкала бўйича даромад солиғига, суғурта бадаллари, ЯИТ ва ШЖБПҲга ажратмаларига тортиладими? ЖШДС ўсиб борувчи тартибда қандай ҳисобланади? Ушбу сумма ЖШДС ҳисоботида акс эттириладими? Агар акс эттирилса ҳисоботнинг қайси илова ва қайси сатрларида? Ҳисобланган солиқ суммалари ва мажбурий бадаллар директор ойлигидан ушлаб қолиниши шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Йўлланма қиймати ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилмайди, аммо ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида хоимнинг ялпи даромади таркибида ҳисобга олиниши керак.

Корхона томонидан ходим учун сотиб олинган йўлланма қиймати унинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 177-моддаси 1-банди).

Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари учун солиқ объекти бўлиб СК 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ҳисобланади (СК 306-моддаси). Моддий наф тарзидаги даромадлар иш ҳақи тарзидаги тўлов бўлмагани учун у ЯИТ ва суғурта бадалларига тортилмайди

2. Моддий наф тарзидаги даромадлар тўлов манбаида ЖШДСга тортилади (СК 184-моддаси). Мос равишда, солиқ суммасини ҳисоблаб чиқиш учун йўлланма қиймати ходимнинг жами даромади таркибига киритилади. 

ЖШДС ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш СК 186-моддасида белгиланган тартимбда амалга оширилади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш ушбу бўлимда белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан амалга оширилади.

ЖШДС шкаласи ҳисобот йилининг 1 январига белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб аниқланади ( 2016 йилда - 130 240 сўм) (СК 186-моддаси 1-қисми). ЭКИҲ миқдорининг йил давомида ўзгариши солиқни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмайди.

Мисол:

Ходимга январь-ноябрь ойлари учун 7 700 000 сўм (ҳар ой учун 700 000 сўмдан) миқдорда иш ҳақи ҳисобланди. Иш ҳақидан ташқари, ноябрда ходим учун 2 950 000 сўмга санаторияга йўлланма харид қилинди. Январь-ноябрь учун жами даромад суммаси 10 650 000 сўмни ташкил этди.

Солиқ ноябрь шкаласи бўйича ҳисобланади ва 1 022 548 сўмга ((10650000-7163200)* 17% + 429 792) тенг бўлади.

3. Ноябрь ойида тўланиши керак бўлган солиқ суммаси январь-ноябрь учун ҳисобланган солиқ суммасидан январь-октябрда тўланган солиқ суммаси айирмасига тенг бўлади.

Солиқ суммасини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш керак бўлади.

ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаб чиқиш мақсадида иш ҳақи (даромадлар) деганда ЖШДСга тортиладиган жами даромад тушунилади (31.01.2005 й. Йўриқнома хатининг 1-банди). ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ходимнинг ЖШДСга тортиладиган ҳар қандай даромадларидан ҳисобланади, башарти, ушбу даромадларни иш берувчи – юридик шахс тўлаётган бўлса.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (яъни энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқарилади (22.12.2015й. ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

Ушбу тартиб ЖШДСни шкала бўйича ушлаганда қўлланилади.

Йўлланма қиймати ходимнинг даромади бўлганлиги сабабли у ЖШДС бўйича ҳисоботда ҳисобланган ва тўланган даромадлар сатрларида акс эттирилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.