Саволнинг ID си: 8447
Менда 1982 йилда Тошкент шахар ижро комитети томонидан берилган квартирам бор. 1993 йилда ушбу квартирани хусусийлаштирдим ва олди сотди далолатномаси орқали Тошкент шахар хокими маҳкамасининг коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш бош бошқармасидан сотиб олдим ва бош бошқарма томонидан менга уй-жойни шахсий мулк эканлигини тасдиқловчи давлат далолатномаси берилди.
Квартирамни ижрага бериш учун нотариусга мурожаат қилганимда квартирада доимий прописка қилинган ва уни хусусийлаштириш жараёнида бунга розилик берган фуқароларнинг ҳам розилигини олишим кераклигини, шунингдек Тошкент шахар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш марказидан маълумотнома олиб келишимни айтди. Марказга борганимда улар 75 000 сўм кассага тўлашим ва 10 кундан кейин келишимни тайинлашди.
1. Квартира 24 йил илгари хусусийлаштириш жараёнида сотиб олинган бўлиб, унга эгалик қилиш ҳуқуқи менда бўлса, юқорида талаб қилинган маълумотларни олиб келишим ҳамда хусусийлаштиришга ўз розилигини берган шахсларнинг розилигини олишим кераклиги тўғрисидаги талаб қонунийми? Агар қонуний бўлса, бу қайси қонун ҳужжатларида белгиланган?
2. Марказга шу турдаги маълумотномани олиш учун 75 000 сўм тўлаш тўғрисидаги талаб қанчалик қонуний ва у қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? Марказ маълумотномаларни қанча муддатда тақдим этиши керак?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин