Саволнинг ID си: 8593
Бизнинг корхонамизда чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига асосан чет эллик ходим фаолият юритиб келмоқда. ЎзР СКнинг 306-307-моддаларига мувофиқ чет эл юридик шахсига тўланадиган хизмат хақининг 90 фоизини ягона ижтимоий тўлов бўйича солиқ солинадиган базага киритиб, 25 фоиз миқдорида мажбурий ажратма тўлаб келмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси хукумати билан Корея Республикаси хукумати ўртасида 2005 йил 10-майда имзоланган "Ижтимоий таъминот тўғрисида"ги битим хамда 2015 йил 28-майдан кучга кирган қўшимча келишувга асосан «4.2-модданинг 1 (а) Корея Республикаси учун 1 (b)-бандини қўллаш мақсадида, иш берувчидан ундириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Агентлигига ўтказиладиган ягона ижтимоий тўловлар Корея Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадларига нисбатан белгиланмайди» деб қайд қилинган.
Ўзбекистон ва Корея хукуматлари ўртасида имзоланган "Ижтимоий таъминот тўғрисида"ги битимга асосан корхонада ишлаётган Корея мутахассислари учун тўланаётган даромадларга ЯИТ тўланиши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида “Ижтимоий таъминот тўғрисида”ги Битим (Президентнинг 09.01.2006й. ПҚ-254-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – Битим) қабул қилинган, ва 2015 йил 28 майда унга ўзгартиришлар киритилган.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, иш берувчидан ундириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Агентлигига ўтказиладиган ягона ижтимоий тўловлар Корея Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадларига нисбатан белгиланмайди. Мазкур ўзгартиш у кучга киргунга қадар белгиланган, аммо тўланмаган ягона ижтимоий тўловларга нисбатан ҳам қўлланилади (Битимнинг 2-моддаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 2015 йил 28 майдаги нотага асосан ушбу 4-банд билан тўлдирилган).

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (СКнинг 4-моддаси).

Шунга кўра, Корея Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадларига нисбатан ягона ижтимоий тўловлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.