Саволнинг ID си: 8616
2017-йил 1-чорак давомида умумий реализация ҳажми 2 719,5 млн. сўмни ташкил қилди. Шундан: тайёр трикотаж маҳсулотлари ташқи экспорти - 921,1 млн. сўм; тайёр трикотаж махсулотлари - 167,4 млн сўм; қалава ип ички экспорти - 1 117,3 млн. сўм; қалава ип - 289,0 млн. сўм; хом мато ички экспорти - 33,1 млн. сўм; хом мато - 60,5 млн. сўм; чиқинди пахта ички экспорти - 130,9 млн. сум; металлом - 0,2 млн. сўм.
ПҚ-1050 Қарор бўйича имтиёздан қандай ҳолатда фойдаланиш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Президентнинг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли қарорига асосан белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари 2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга берилган.

Бунда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида 2-иловада акс эттирилган товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60% ташкил этадиган корхоналар киради.

Сиз келтирган маҳсулотлардан 2-иловада акс эттирилган имтиёзли товарлар жумласига фақат тайёр трикотаж маҳсулотлари киради.

Аммо корхонанинг молиявий кўрсаткичларига кўра 2017-йил 1-чорак якуни бўйича умумий реализация ҳажмида тайёр трикотаж маҳсулотларини сотишдан тушган тушумнинг улуши 42% ташкил этади. Яъни корхонангиз 1-чорак якуни бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига кирмайди, тегишинча ПҚ-1050-сонли қарорда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдалана олмайди.

Агарда корхонангиз келгусида 1-ярим йиллиги, 9-ойлик ва йил якуни бўйича ПҚ-1050-сонли қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган махсулотларни ишлаб чиқарса ва ушбу маҳсулотларни сотишдан тушум улуши умумий реализация ҳажмида камида 60% ташкил этадиган бўлса, унда корхонангиз ушбу қарорда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишга хақли бўлади.

Сиз келтирган кўрсаткичларга асосан корхонангизни маҳсулотларни экспорт қилишдан тушган тушуми 80% ташкил этади. Президентнинг 05.06.2000й. ПФ-2613-сонли Фармонига асосан экспорт қилувчи корхоналар томонидан фойда солиғи, мулк солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлашда пасайтирувчи солиқ ставкалари қўлланиши мумкин. Бунда умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарларнинг экспорт улуши:

- 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида - белгиланган солиқ ставкалари 30 фоизга камайтирилади;

- 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида - белгиланган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.