Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак (Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-банди, ВМнинг 30.09.2003й. 416-сонли қарори 1-иловаси).
Банкнинг хизматларига ҳақ тўлаш бошқа операция харажатлар таркибига киради (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2.3.12.-банди, ВМнинг 05.02.1999й. 54-сонли қарори иловаси).
Сиз келтирилган мисол бўйича экспорт шартномаси бўйича ортилган маҳсулотлар, тўловларни келиб тушиши ва ушлаб қолинган банк комиссияси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Т/р | Хўжалик муомалаларининг мазмуни | Сумма (АҚШ долл) | Счётларнинг боғланиши | |
Дебет | Кредит | |||
1 | Маҳсулот сотишдан харидорларнинг қарзлари суммаси | 40 000 | 4010 Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар | 9010 Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар |
2 | Маҳсулотлар сотилишидан валютанинг келиб тушиши | 39 980 | 5210 Мамлакат ичидаги валюта счётлари | 4010 Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар |
3 | Банк хизматлари учун тўловлар | 20 | 9430 Бошқа операцион харажатлар | 6990 Бошқа мажбуриятлар |
4 | Харидорларнинг қарзлари суммасини ҳисобга олиш | 20 | 6990 Бошқа мажбуриятлар | 4010 Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар |
Бунда бухгалтерия ҳисоби ҳамда солиқ солиш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум сифатида хақиқатда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган (олиниши лозим бўлган) маблағлар суммаси қаралади. Реализация ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади (СКнинг 22-моддаси).
Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш мақсадида хорижий валютадаги тушум сифатида экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхонанинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади ( Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартибининг 2-банди, ВМнинг 29.06.2000й. 245-сонли қарори 1-иловаси).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.