Саволнинг ID си: 9218
Корхонага колледж битирувчиси 17.08.2017 йилда 610 000,00 сўмлик маош билан ишга қабул қилинди. Ходим бухгалтерияга меҳнат дафтарчаси ва аввалги иш жойидан даромади тўғрисида маълумотнома тақдим этди ва унда қуйидаги кўрсаткичлар бор эди: Жорий йилнинг июнь ойи учун Иш хакиси 400 000,00 сум, ЖШДС 16 264,63 сум, ЖБПТга 2 502,25 сум, 8% сугурта бадалларига ажратма эса, 32 000,00 сум хамда июль ойи учун хам шу тарзда, яъни, Иш хакиси 400 000,00 сум, ЖШДС 16 264,63 сум, ЖБПТга 2 502,25 сум, 8% сугурта бадалларига ажратма эса, 32 000,00 сум, жами 2 ойлик Иш хакиси 800 000,00 сум, ЖШДС 32 529,26 сум, ЖБПТга 5 004,50 сум, 8% сугурта бадалларига ажратма эса, 64 000,00 сум. Фикримизча, аввалги иш жойидан такдим этилган даромад тугрисидаги курсаткичлар нотугри хисобланганлиги учун аввалги иш жойидаги хисоб ходимларини кандай жазо кутмокда? 2017 йил август ойи учун янги иш жойида иш хакиси табел асосида (610 000/27*13 иш куни) 293 703,70 сум, ЖШДС (–32 529,26) сум, 8% суғурта бадаллари суммаси эса, 23 496,30 сум чиқди. Янги иш жойида даромад ва унга хисобланган солик ва мажбурий туловлар тугри хисобландими? Жами 3 ойлик Иш хакиси 1 093 703,70 сум, ЖШДС 0,00 сум, ЖБПТга 5 004,50 сум, 8% сугурта бадалларига ажратма эса, 87 496,30 сумни ташкил этадими?
Йил бошидан тўлиқ ишламаган ходимга ЖШДС қандай ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш Солиқ кодексининг 186 – моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу ҳақида батафсил маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://kadrovik.uz/question/7101

Сизнинг ҳолатингиздан келиб чиқсак, ходим 2017 йил январь – август ойлари учун жами 1 093 703,70 сўм солиққа тортиладиган даромад олган.

1 198 200 сўмгача (8*149775) бўлган даромадлар август ойи шкаласи бўйича 0 % лик ставкада солиққа тортилади, яъни ушбу суммадан ЖШДС ушлаб қолинмайди.

Дарҳақиқат, ходимга олдинги иш жойида ЖШДС нотўғри ҳисобланган. Яъни, 2017 йил январь-июль ойи учун 1 048 425 сўмгача (7*149775) бўлган даромаддан ЖШДС ушланмаслиги, мос равишда ЖБПТга бадаллар ҳисобланмаслиги зарур эди. Ходим аввалги иш жойига мурожаат қилиб мавжуд хатоликни тўғирлашни, ва ортиқча ушлаб қолинган ЖШДС суммасини унга қоплаб беришларини талаб қилишга ҳақли.

Қайта ҳисоб-китоб қилингач, ходимнинг олдинги иш жойи бўлган корхона унга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги тўғирланган маълумотномани тақдим этиши зарур. Ушбу маълумотнома асосида ҳисоб-китоб қилинганда, сизнинг корхонангизда ходимга ҳисобланган ЖШДС суммаси нолга тенг бўлади.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган бадаллари солиққа тортилувчи даромаддан 1% миқдорида ҳисобланади, бунда ЖШДС солинадиган даромадларидан "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) бадал ҳисобланадиган базадан чегирилади (27.12.2017й. ПҚ-2699 9-илова 3-изоҳ).

Яъни, сизнинг ҳолатингизда, ЖШДС билан бир қаторда ходим даромадидан ШЖБПҲ бадаллар ҳисобланмайди.

Суғурта бадаллари  ҳисоби тўғри олиб борилган, унинг 2017 йил учун белгиланган ставкаси 8% га тенг бўлиб, у ходимдан умумий ҳисобда 87 496,30 сўм миқдорида, жумладан сизнинг корхонангиз томонидан 23 496,30 сўм миқдорида ушлаб қолиниши зарур эди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.