Саволнинг ID си: 9349
МЧЖ ходим аризасига асосан соғлиғини тиклаши (даволаниш) учун 500000 сўм моддий ёрдам кўрсатди ва унинг пластик картасига ўтказиб берди.
1. Ходим аризасига асосан соғлиғини тиклаши (даволаниш) учун кўрсатилган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинадими? Тегишли ҳужжатларни тақдим қилган тақдирда СКнинг 179-моддаси 3-бандига асосан тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун тўланаган тўловлар ЖШДСдан озод қилинадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхона томонидан ўз ходимининг амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатганлик учун тўлаб берилган маблағлар ЖШДСдан озод қилинади (СКнинг 179-моддаси 3-банди). Бунда ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар:

  • соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз тўланиши;
  • соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида нақд пулда бевосита ходимга ёки унинг банкдаги ҳисобварағига киритилиши мумкин.

Бундай тўловларни амалга ошириш учун ходим иш берувчига соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган (даволаниш тури, саналари, тиббий хизматлар қиймати акс эттирилган) ҳужжатларни тақдим этиши, ҳамда корхона рахбари номига ёзма ариза билан мурожаат этиши лозим.

Тўловлар корхона раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Имтиёз соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатларда акс эттирилган тиббий хизматлар қиймати миқдорида қулланилади. Ундан ошган қисми эса рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киритилиб, умумбелгиланган тартибда солиққа тортилади.

Айтиш жоизки, ходимга даволаниш мақсадида дори-дармон сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам суммасига, шунингдек, соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳужжатларисиз даволаниш учун берилган моддий ёрдам маблағларига нисбатан имтиёз қўлланилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.