Саволнинг ID си: 9382
Ташкилотимиз 25% ставкада ЯИТ тўловчиси. Ташкилотимизда 2-гуруҳ ногиронлари ишлайди, улар учун ЯИТ тўлови ЭКИҲ 4 баравари миқдори учун 4,7 % ҳисобланадими?
1-2-гуруҳ ногиронлари учун ЯИТ тўловига имтиёзлар борми?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхона ЯИТ бўйича имтиёзни қўллай олиши учун “ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхонанинг санитар техник ҳолати паспорти” бўлиши зарур.

Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7 фоиз ставка бўйича ундирилади, ягона ижтимоий тўлов суммасини белгиланган тартибда тақсимлаган ҳолда (ВМнинг 17.07.1992й. 328-сон" Қарори 7-банди).

Яъни имтиёз ЭКИҲнинг 4 баробари миқдорига эмас, балки ногиронларга ҳисобланган иш ҳақи фондига тадбиқ қилинади.

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар ЯИТ билан бир қаторда ЯСТ ва фойда солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли. Аммо имтиёзларни қўллаш учун улар ишловчи ногиронлар иш жойлари аттестацияси якунига кўра олинган “ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхонанинг санитар техник ҳолати паспорти” асос бўлиб хизмат қилади (АВда 18.11.1999й. 839-1-сон билан рўйхатга олинган Тартиб).

Бундай иш жойларига қўйилган талаблар, уларни аттестациядан ўтказиш ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://kadrovik.uz/question/4451

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.