2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси худудида товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланиши лозим (Президентнинг 02.09.2017й. ПФ-5177-сонли Фармони). Бу туфайли ушбу қонунчилик талаблари киритилишидан аввал тузилган шартномалар бўйича томонлар ўз мажбуриятларини илгариги шартлар асосида бажара олмайди.
Шунинг учун томонлар келишувига асосан амалдаги шартномалар шартларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши ва республика ичида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари миллий валютада белгиланиши лозим. Бунда томонлар келишуви бўйича шартномада чет эл валютасида белгиланган нархлар Марказий банк томонидан 1 сентябр ҳолатига ўрнатилган валюта курси бўйича (1$=4210,35сўм) ёки жорий валюта курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Тегишинча, шартнома бўйча мавжуд бўлган қарздорлиқлар ҳам шундай тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.