КТС – рус тилидаги “корректировка таможенной стоимости” тушунчанинг қисқартирилиши.
Қонун хужжатларида БҚБТТ (Божхона қийматига ва божхона тўловларига тузатишлар киритиш) деб юритилади ва божхона юк декларациясида кўрсатилган товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича маълумотларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун фойдаланиладиган ҳужжат ҳисобланади (АВда 14.03.2017й. 2867-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома).
Божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:
- декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва миқдори уларни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларга мос эмаслиги аниқланган бўлса;
- божхона қиймати декларациясида товарнинг маълум қилинган божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган техник хатолар аниқланган бўлса (Йўриқноманинг 10-банди).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.