Жавоб берамиз

Қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби

1. Аҳолидан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан ягона солиқ тўланадими? 2. Ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш (қайта ишлаш сифатида) бошқа фаолият сифатида солиққа тортиладими?


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва улар бўйича ягона солиқ тўловини тўлаши лозим.

1.Агрофирма (МЧЖ) қандай турдаги солиқларни тўлайди? 2.Бизнинг МЧЖ ВМнинг 04.03.2017й. 119-сонли қарори бўйича солиқ тўловларида қандай имтиёзларга эга?


Корхонангиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган бўлса, у ЯСТ ва иш ҳақини ҳисоблаш билан боғлиқ солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаши керак. Акс ҳолда, ЯСТ ўрнига умумбелгиланган солиқларни тўлаши лозим. 

Агар фермер хўжалигининг ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса ва ходимларга натура шаклда иш ҳақи тўланса, бунга нисбатан қандай жавобгарлик қўлланилади? Бу ҳолатга солиқ органлари эътироз билдириши ёки улар томонидан маъмурий жарима қўлланиши мумкинми?


Ушбу қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан МЖТКнинг 175-4-моддаси билан маъмурий жарима қўлланилади.

1. Режадан ортиқча бажарилган ва фермер хўжалиги ихтиёрида қолган ғалла, ғалладан бўшаган жойларга экилган такрорий экинлар бўйича маълумотлар бухгалтерияда акс эттирилмаслиги бирон бир жавобгарликка сабаб бўладими? 2. Мазкур ҳолатларни яъни режадан ортиқча бажарилган ва фермер хўжалиги ихтиёрида қолган ғалла, ғалладан бўшаган жойларга экилган такрорий экинларни бухгалтерияда акс эттириш бўйича иложи бўлса мисол орқали тушунтириш берсангиз. Бунда уни фермер хўжалиги ҳисобидан сотиш ёки фермернинг фойдасига ўтказиб, кейин уни фермернинг ўзи томонидан реализация қилинишини бухгалтерияда акс эттириш бўйича ҳам маълумот берсангиз.


Фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонларида етиштирилган тайёр маҳсулотларни ҳисобга олмаслик бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш деб баҳоланади.

1. Юридик шахс томонидан аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини банкдан ўша мақсад учун олинган нақд пулга сотиб олинганда, тўлов манбаида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай ушлаб қолинади? 2. Фуқаро ўз ташаббуси билан аҳолидан уйма-уй юриб маҳсулотни тўплаб корхонамизга топширса, солиқ қандай ушланади? Аҳолидан сотиб олган нархи билан топширган нархи ўртасидаги фойдасидан ушланадими? Бу қандай аниқланади? 3. Аҳолидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нақд пулга сотиб олинганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? 4. Деҳкон бозорида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркордан нақд пулга маҳсулот олинганда қандай ҳужжат расмийлаштирилади?


3. Албатта, бўлади.