Жавоб берамиз

Имтиёзлар

Корхона ходимларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам суммаларининг ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари


Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам суммалари меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромад эмас, бу жисмоний шахсларнинг бошқа даромади. Шу сабабли ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари йўқ.

1. Жамият таъсисчиси фарзандларининг таълим муассасасида ўқишига (тарбияланишига) тўлаб берилган маблағ суммасини фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар таркибига олганимиз тўғрими? 2. Мазкур ҳолатда жизмоний шахс даромадидан солиқ тўланиши керакми?


Ҳа, ушбу маблағлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Ногирон ходим иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш


I ва II гуруҳ ногиронлари солиқ солишдан қисман, даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича, озод қилинади.

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар жами даромадга нисбатан ҳисобланган ҳолларда, солиқ ҳисоботининг 6-иловаси 6-7 устунлари ҳамда 5-иловаси 8-9 устунлари қандай тўлдирилади?


ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоботнинг 5-иловасида фақат меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ маълумотлар, 6-иловада эса меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган тўловларга оид маълумотлар акс эттирилади.

Даромадни ипотека кредити еки ўқиш контрактини тўлашга йўналтириш


Ходимлар даромадларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда олинган ипотека кредитлари ва ўқиш контрактларини тўлашга йўналтирган қисми ЖШДСдан озод қилинади.

ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган пулдан ЖШДС имтиёзлари


Йўқ, ШЖБПҲга ўтказилган ихтиёрий бадаллар жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиққа (ЖШДСга) тортилмайди

Пахта йиғим-теримидан даромад солиққа тортиладими?


Жисмоний шахслар пахта терими ишларига жалб қилинган тақдирда, уларнинг бу ишларни бажаришдан олган даромадларига ЖШДС, ПФга суғурта бадали, ЯИТ солинмайди. Бироқ, сизнинг ҳолатингиз ностандарт вазият бўлгани учун имтиёзларни қўллашингиз мумкинлигига айрим шубҳалар мавжуд.

Моддий ёрдамнинг бир нечта тури берилса, имтиёз қандай қўлланади?


СКнинг 179-моддаси 1-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг ҳаммасини баравар қўллаш мумкин. Бунда моддий ёрдам суммаси йиллик асосда ҳисобланади

Даволаниш харажатларини коплаб берилиши учун ЖШДС имтиёзлари


Ҳа, имтиёзга эга бўлади. Стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини тўлаб бериш ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва уларга ЖШДС солинмайди. 

ПҚ-2863-сон қарорида даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича имтиёзлар кўзда тутилганми?


Президентнинг 01.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон Қарорига биноан – хорижий шифокорлар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган техник мутахассисларга тузилган меҳнат шартномалари доирасида олинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслар даромад солиғини тўлашдан, шунингдек улар бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилади. 

Афгонистон уруши катнашчилари йил давомида кайта ишга кирганлар учун ЖШДС имтиёзлар


Имтиёз фақат даромад олинган ойлар учун қўлланилади.