Жавоб берамиз

Юридик шахсларнинг хўжалик фаолияти

ВМнинг 18.12.2024 й. 847-сон қарорига асосан сувоқава корхонасининг ўзи ўрнатиб бериши керак эмасми? Ушбу вазиятда нима чора кўришимиз керак?


Ҳисоблагич сотиб олган тадбиркорлик субъектлари солиқ суммаларини камайтириш ҳуқуқига эга.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ корхонамизда корпоратив карта мавжуд булиб ушбу карта оркали асосий воситаларни, материалларни, товарларни ва хизматларни хуллас барча товар ва хизматларни сотиб олишимиз мумкинми? Биз Давлат буюртмачилари харид корпоратив картаси ёрдамида харид киладиган товар, хизматлар билан чекланиб коламизми ёки бошкача?


Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга оширишнинг алоҳида тартиби мавжуд.

Ушбу корхонани солик, МИБ ва бошка ташкилотлардан карздорлиги мавжуд. Бу холатда солик, МИБ ёки бошка ташкилотлар биздан суд оркали, ушбу карздорлик суммасини бизнинг корхонамизга тулаб берилганлиги ва биз бу карзни кабул килиб Харидор юридик корхонанинг карздорлик суммасини сундирганимиз учун бизнинг ташкилотга даьво килишга хаклими? Биздан ушбу харидорнинг карздорлик суммасини картотекага куйиб, карздорликни талаб килиб, тулашга мажбур килишлари мумкинми?


Кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишоқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

Ombordagi lampalarni markirovka qilmasdan ham sotsak bo'ladimi?


Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш бир неча босқичлардан иборат бўлган.

Директор алмашганидан кейин собиқ директор номига олинган электрон имзо орқали имзолаш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Корхонада директордан ташқари директор ўринбосари ёки бошқа ишончли вакил номига электрон имзо олиб, юқоридаги ҳужжатларни имзолашда фойдаланиш мумкинми?


Юридик шахснинг янги тайинланган раҳбари юридик шахсга тегишли бўлган ЭРИ калитини аутентификация қилиш омилларини алмаштириш мажбурияти билан қабул қилиб олиши керак.

Текширувчи келиб, мабодо шундай ҳолатни ноқонуний деб баҳоласа, қандай чоралар кўрилади?


Қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ҳам фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади.

1. Таъсисчи (хорижий жисмоний шахс) номидан чет давлатлардан тўловсиз шаклда 15 млн. долларлик асбоб-ускуналарни УФни шакллантириш учун олиб келсак бўладими? 08.11.2022 й. ПҚ-415-сон қарорнинг 4-бандига асосан БҲМнинг 10 000 бараваригача бўлган асбоб-ускуналарни таъсисчиларнинг баённомаси асосида УФни тўлдириш учун кирим қилиб, қолган қисмини баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаб, кейин УФни тўлдирсак бўладими? 2. Умуман импорт шартномаси тузмасдан инвестицияга тааллуқли бўлган асбоб-ускуналарни олиб келиш мумкинми?


МЧЖ устав фондига қўшиладиган мулк қиймати  10 000 БРВдан кўп бўлса баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак.

1. Шундай ҳолатда мулк меросхўрга ўтгунга қадар ижара шартномасини қонуний қилишнинг қандай йўли бор? 2. Қўшимча солиқ хисобланмаслиги учун қандай қонуний изоҳ ёки асос беришимиз мумкин?


Ушбу ҳолатда мерос бошқарувчисини тайинлаш мақсадга мувофиқ.

Импорт шартномаси бўйича даъво муддати қачон тугайди


Умумий даъво муддати – уч йил.

Импорт шартномаси бўйича қарздорликни бошқа корхонага ўтказиш


Ушбу ҳолатда дастлабки импорт шартномасига уч томонлама қўшимча битим тузилиб, маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига  киритилади

Biz asosan paxta-g`alla yetishtiruvchi fermer xo`jalik bo`lmasak, ekkan paxtamizni birja orqali davlat belgilagan narxda sotishga majburmizmi, bu qoida asosan paxta va don yetishtiruvchi fermerlarga tegishli emasmi? Birjasiz, yoki birja bilan bo`lsa ham o`zim xohlagan mustaqil narxda paxtamni sota olamanmi?


Пахта хомашёси биржа орқали сотилади.

1. Ushbu yetkazib berishimiz alohida faoliyat sifatida tasniflanib, litsenziya olishimiz kerak bo'ladimi? 2. Ushbu holatda tovar-transport yuk xatini rasmiylashtirishimiz kerakmi?


Қонунчиликда фақатгина айрим тоифадаги юкларни ташиш учун лицензия ва рухсатнома талаб этилади.

Patent vakillari tomonidan talabnoma topshiruvchi norezidentlar nomidan ishonchnoma asosida davlat patent bojining to'lanishi qonuniy asosga egami? Bojni milliy valyutada to’lash qanchalik qonuniy?


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат божлари фақат миллий валютада ундирилади.

Солиқ кодексига мувофиқ солиқларни ундириш учун даъво муддати кўпи билан 3 йилни ташкил этади. Туристик йиғимни ундириш учун ҳам даъво муддати кўпи билан 3 йилни ташкил этадими ёки бошқача ҳолатлар кўзда тутилганми?


Даъво муддати 3 йил.

Биринчи корхона фаолияти юк ташиш бўлиб туриб, фоиз кўринишидаги қарз берса бўладими?


Бир ташкилот бошқа ташкилотга қарз бериши мумкин.