Фойда солиғи
ДМнинг валюта курсидан даромадларига солиқ солиш
СК 347-моддаси 7-қисмида бухгалтерия ҳисобида кредиторлик қарзлари бўйича юзага келадиган курсга оид фарқлар фойда солиғи солиш мақсадида доимий муассасанинг даромадлари (харажатлари) жумласига киритилмаслиги айтилган.
Чет эллик корхонага қайта суғурта шартномалари бўйича мукофот тўлашнинг солиқ оқибатлари
GM Uzbekistan учун бутловчи кисмлар ишлаб чикарувчилар учун фойда солигидан имтиез
Саволда кўрсатилган Президент Қарори билан жорий этилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йил 31 декабрда тугаган, шунинг учун корхонангиз 2018 йилда фойда солиғи солинадиган базани камайтирмаган ҳолда 14 фоизлик ставка бўйича солиқ тўлаши лозим.
Корхона болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаш учун сарфланган маблағларни давр харажатларига киритиб, даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базани имтиёз сифатида ушбу суммага камайтириши тўғрими?
Нафақа бўйича харажатлар имтиёз эмас, балки чегириладиган харажатлардир, ва ушбу харажатлар солиққа тортиладиган базадан фақат бир марта чегирилиши керак.
Корхона янги технологик асбоб-ускунани чет эллик ҳамкордан сотиб олиш шарти билан молиявий ижарага олмоқчи. Корхона чет эллик ҳамкорга тўлаган фоизлардан қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Чет эллик ҳамкорингизнинг ижарадан олинадиган фоиз сифатидаги даромадидан сиз тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган даромад солиғини 20% лик ставкада ушлаб қилишингиз керак. Бунда солиқ суммасини фоизларни хорижий ҳамкорингизга фоизларни тўлаган санадаги ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблашингиз керак (Солиқ кодексининг 155, 160 ва 165-моддалари).