Саволнинг ID си: 12024
Жисмоний шахс ўз келинининг олий ўқув юртида ўқиши учун пул тўламоқчи.
Жисмоний шахс ўз келининг олий ўқув юртида ўқиши учун контракт пулини тўласа, ушбу сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси, 31-банди). Ўз келининг ўқиши учун йўналтирган даромадлари эса солиққа тортилади, яъни бундай ҳолатларда солиқ имтиёзидан фойдалана олмайсиз.

Ўқишга контракт тўловини ота-онасининг ёки талабанинг иш жойидан уларнинг иш ҳақилари ҳисобидан ўтказиш, пластик картадан тўлаш, нақд пулда тўлаш мумкин. Агар келинингиз ўзи ишласа ва ўқиши учун контракт пулини ўзи тўласа, у ҳолда келинингиз мазкур солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Солиқ имтиёзи пул тўловчининг иш жойида ёки декларация топшириш орқали солиқ инспекциясида қўлланилади.

Ушбу имтиёзни қўллаш АВда 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосан тартибга солинади.

https://kadrovik.uz/question/5213?sid=6993&st=23184&us=i138ul95uo1cvaqr1dfnfu5re3

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.