Саволнинг ID си: 12164
2019 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорлар умумий йиллик обороти 1 млрд. сўмдан ошган тақдирда оборотдан 4% ягона солиқ тўлови тўланиши мумкин экан.
Шу маълумот тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Президентининг 29.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси” тўғрисидаги № ПФ-5468 Фармонида 2019 йил 1 январдан бошлаб Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бир қанча ўзгаришлар киритилиши кўрсатилган. Жумладан, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача ёки ундан ортиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича ҳам ўзгаришлар бўлади.

Ҳозирги пайтда Солиқ кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Молия Вазирлигининг расмий сайтида Солиқ кодексининг лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Унда йиллик айланмаси белгиланган чегаралардан ортиқ суммани ташкил этган солиқ тўловчилар учун ҳар хил солиқ турлари ёки солиқ солиш тартиби қўлланиши назарда тутилган. Кодекс лойиҳаси билан Молия вазирлигининг расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин (https://www.mf.uz/news/3216.html). 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.