Саволнинг ID си: 12344
Корхона таъсисчисининг розилиги билан жамиятда ишламайдиган жисмоний шахсга, унинг оилавий шароитини ҳисобга олиниб уй-жойини таъмирлаш учун,пластик карточкасига 50 млн сўм пулмаблағи ўтказиб берди.
Таъсисчи розилиги билан жамият ҳисоб ракамидан корхонада ишламайдиган жисмоний шахс пластик карточкасига уй-жойини таъмирлаш учун ўтказиб берилган пул маблағи қандай солиқларга тортилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхонангизда ишламайдиган жисмоний шахсга берилган пул маблағи ушбу жисмоний шахснинг текинга олган мол-мулки бўлади ва унинг моддий наф тарзидаги даромади деб ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси). Моддий наф тарзидаги даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) солинади. Лекин, меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти (яъни корхона), жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс СКнинг 189-моддасига мувофиқ декларация асосида ЖШДСтўлаши шарт (СКнинг 184 моддаси).

Ўз навбатида юридик шахс асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт (СКнинг 187-моддаси 1-қисми 1-банди).

Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидги даромадларига ЯИТ ва пенсия фондига суғурта бадали солинмайди (СКнинг 306-моддаси).

Маълумот учун. Солиқ кодексига асосан пул маблағлари ҳам мол-мулк ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи юридик шахсларда жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган харажатлар деб ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси). ЯСТ тўловчи корхоналарда солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.