Саволнинг ID си: 14113
МЧЖ 30.06.17й. ПФ-5099 сонли фармон билан ҚҚС солиғи тўлашдан озод қилинган.
Агар корхона ҚҚСдан вақтинчалик имтиёзга эга бўлса, у ҚҚС ҳисоботини топшириши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Агар корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, ҚҚСдан берилган имтиёз бор – йўқлигидан қатъий назар ҚҚС ҳисоботини топшириши зарур.

Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилганлар (30.06.17й. ПФ-5099-сонли Фармоннинг 5-банди).

Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (СКнинг 225-моддаси). Бунда ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловаси “Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари”нинг 030-сатрида имтиёз ва унга асос бўлган тегишли норматив ҳужжат (ФП-5099) кўрсатилиши зарур.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.