Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилганда иш ҳақи тўланадими

Саволнинг ID си: 14928
Корхонамизда 100 нафардан ортик ходим ишлайди. Бир ходим 2019 йил 3 август куни ишга буйрук асосида қабул қилинди. Аммо у 19 август кунидан бошлаб ишга келмаяпти. Ушбу ходим иш берувчининг ташаббуси билан Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан меҳнат қоидаларини бир марта қўпол бузганлиги учун ишдан бўшатилса, ходимга ойлик иш ҳақи тўлаш шартми? Ходим бор йўғи 15 кун ишлаган.
Ходим меҳнат интизомини қўпол бузганлиги учун иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилганда унга ойлик иш ҳақи тўлаш шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъий назар, ходимга фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация ва меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаган кунларига иш ҳақи тўланади (МКнинг 110-м, 151-м).

Савол бўйича маълумотни қуйидаги савол жавобларидан кўришингиз мумкин: Савол № 10721, 10704, 10705

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.