Саволнинг ID си: 15423
Корхонада фаолият юритаётган ходим фарздндли бўлди. Шу сабабли унга корхона томонидан моддий ёрдам ажратилди.
Моддий ёрдамни қай тартибда расмийлаштириш лозимлиги бўйича батафсил маълумот берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг 153-моддаси иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб моддий ёрдам жамоа шартномасида назарда тутилган асосларга ёки иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органи ўртасидаги келишувга кўра тўланиши мумкин. Агар юқорида кўрсатилган ҳужжат ёки орган ташкилотда бўлмаса, у ҳолда иш берувчи, агар ходимдан тегишли ариза (намунага қаранг) келиб тушган бўлса, моддий ёрдам тўлаш ва уни буйруқ (намунага қаранг) билан расмийлаштириш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкин.

Моддий ёрдам бериш тугрисида буйрук намунаси:

 

________________

(корхона номи)

 

 

БУЙРУҚ

 

20__ йил "__" __________                __-сон                 _______________ ш.

 

"Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"

 

1. Бош менежер Саматов Р.П. га энг кам иш ҳақининг _________________ миқдорида моддий ёрдам тўлансин.

2. Бухгалтерия кўрсатилган суммани ҳисоблашни ва жорий ой учун иш ҳақи билан қўшиб тўлашни амалга оширсин.

 

Асос: ходимнинг аризаси.

 

 

Корхона раҳбари: ____________________    ___________________

                      (имзо)                   (Ф.И.О.)                                    

М.Ў. (муҳр бўлган тақдирда)

 

 

Буйруқ билан танишдим:    ____________________        Саматов Р.    

                               (имзо)                         

 

 

20__ йил "__" ____________

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.