Корхонанинг штатдаги ходими билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш имконияти

Саволнинг ID си: 17007
АЖнинг штатида таржимон ҳисобда туради. Топшириққа кўра, бошқарув раиси ёрдамчисининг янги штат бирлиги очилиши лозим. Ҳозирги кунда, кворум мавжуд эмаслиги сабабли, бошқарувнинг штат бирлигини ташкил этиш тўғрисидаги қарори кечиктирилмоқда.
Янги штат бирлигини расмий тасдиқлагунга қадар штатда бўлиб турган ходим билан бошқа вазифаларни бажариш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Қонунчилик штатдаги ходим билан бир вақтнинг ўзида меҳнат мажбуриятларига боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни бажариш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилишини тақиқламайди.

Келажакда штат жадвалининг ўзгариши, янги  лавозимлар киритилиши ва ташкиллаштириш ишларини олиб бориш зарурлиги муносабати билан, мазкур ишларга жалб қилинган ходимларнинг розилиги ва қўшимча иш ҳажмига қўшимча ҳақ тўлаш билан уларга қўшимча мажбуриятлар юклаш масаласини кўриб чиқишингизни тавсия этамиз (МКнинг 160-моддаси). Бунда фақатгина иш берувчининг қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисидаги буйруғини унинг асосларини кўрсатган ҳолда чиқариш лозим.

Янги штат жадвали тасдиқланганда ва амалга киритилганда, мазкур мажбуриятларни вақтинчалик бажараётган ходимлар зиммасидаги мажбуриятларни олиш ва уларни янги штат ходимлари зиммасига ўтказиш лозим. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.