Ишга қабул қилинган ходим бошқа жойда ишлаётганлиги тўғрисида ахборотни яширганда иш берувчининг ҳатти-ҳаракатлари
Ходим ўзининг параллел иш жойини яширганлиги учун иш берувчи жавобгар бўлмайди. Ишга қабул қилишдан олдин ходимдан у меҳнат стажига эга эмаслиги, ҳеч қаерда ишламаслиги ва меҳнат дафтарчасига эга эмаслиги тўғрисида тилхат олишни тавсия қиламиз.
Ягона миллий меҳнат тизимида ходимнинг аввалги меҳнат фаолиятини ва ҳозирги пайтдаги иш жойини кўриш мумкин, башарти агар ходим тўғрисидаги ахборотлар барча иш берувчилар томонидан ЯММТга киритилган бўлса.
Ўзингиз томонидан эса, ЯММТга унинг ҳақидаги ахборотларни киритишингиз лозим.
Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда ишлаётганлиги аниқланса, у ҳолда ходимга мазкур давр учун икки марталик стаж ҳисобланмайди.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.