Саволнинг ID си: 18893
Интизомий жазо (ҳайфсан) олган ходимнинг иш ҳақи қай тарзда берилади? Бундай ходимга байрамлардаги мукофотлар, иш ҳақига устамалар, чорак якуни бўйича рағбатлантиришлар тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

МКнинг 180-моддасига асосан ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Масалан, ой, чорак ёки йил натижалари бўйича мукофотлар тўланиши корхонанинг ички локал ҳужжатларида белгиланган бўлиб, у меҳнат ҳақи тизимига кирган бўлса, ушбу мукофот интизомий жазо амал қилиб турган пайтда ҳам тўланиши керак. Лекин, мисол учун, байрам кунларида бериладиган мукофотлар меҳнат ҳақи тизимига кирмайди, балки алоҳида тўланадиган рағбатлантириш тўловларига киради ва интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида уни тўлаш мумкин эмас.

МКнинг 183-моддасига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Ушбу савол бўйича батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин: 5056.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.