Ходимга 3 ойлик иш ҳақи олдиндан тўлаш мумкинми

Саволнинг ID си: 25777
Корхона ходими 3 ойлик иш ҳақини олдиндан пластик картасига тўлаб беришни сўраяпти. Кейинги 3 ой давомида ойлик олмасдан ишламоқчи.
Ходимга 3 ойлик иш ҳақини олдиндан тўлаб бериш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Қонун ҳужжатларида иш ҳақи тўлашнинг бундай тартиби белгиланмаган. Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади (МК 253-м. 1-қ.).

Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ходимингизга пул керак. Корхона унга қарз шартномаси асосида қарз бериши мумкин. Бунда қарз суммаси унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши белгиланиши мумкин. Қарз фоизсиз берилиши мумкин, бунда томонларда солиқ оқибатлари вужудга келмайди. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.