Саволнинг ID си: 27875
Корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Буюртма бўлганда ишчилар вақтинча ишга чақирилди ва улар билан 1 йил муддатга фуқаролик тусдаги шартномалар тузилди. Лекин корхона бир ой ишлади.
Фуқаролик тусдаги шартномаларни 1 йил муддатга тузиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномаларнинг энг узоқ муддати белгиланмаган. Шунга кўра, бундай турдаги шартномаларни 1 йилга тузиш мумкин.

Бироқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади (МК 11-м. 3-қ.).

 Яъни, ташкилот фуқаро билан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузса-ю, амалда бу меҳнат муносабатлари бўлса (ташкилотнинг ички меҳнат тартибига бўйсуниш, мазкур ишни шахсан бажариш ва ҳоказо), бу ҳолат ноқонуний ҳисобланади ва томонлар меҳнат муносабатларига киришган бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.