Саволнинг ID си: 28403
2008 йилдан "А" МЧЖда ишладим. 2021 йилдан "Б" МЧЖга ишга ўтдим. Буйруқ 03.09.2021 йилда чиқди. "А" МЧЖга эса 20.09.2021 йилдан ўриндош сифатида қайта расмийлаштирилдим.
Ўриндошликка ўтганда эски йиллар стажи Янги Меҳнат кодекси бўйича қўшимча меҳнат таътили учун ҳисобга олинадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади (МКнинг 220-м. 1-қ.). Юқорида кўрсатилган моддада узлуксиз иш стажи назарда тутилмаган. Меҳнат кодексининг 220-моддаси бўйича қўшимча таътил давомий иш стажи учун тақдим қилинади. Моддада ушбу жумлага аниқлик киритилмаганлиги сабабли, бу вазиятни иш берувчи ички локал ҳужжат билан тартибга солиши керак. Бунда ходим вазиятини ёмонлаштирмаслик ва ноаниқликларни унинг фойдасига талқин қилиш тамойилиидан келиб чиқиш тавсия этилади. Сизнинг мисолингизда ходим ташкилотда 14 йил ишлаган, кейин у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, сўнг у ўша ташкилотга ўриндошлик асосида қайта ишга жойлашган. Бизнинг фикримизча, бу вазиятда ходим ҳали ҳам узлуксиз иш стажи учун 4 календарь кундан иборат қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга. Ташкилотнинг ички ҳужжатларига фақат амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ва у билан таққослаганда ходимнинг вазиятини яхшилайдиган қоидаларни киритиш мумкин (МКнинг 8-м. Мазмунидан келиб чиқиб).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.