Саволнинг ID си: 6948
Ҳали ўқиётган талабага синов муддати ўрнатиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодекси билан дастлабки синов муддати ўрнатилиши мумкин бўлмаган ходимлар тоифаси рўйхати ўрнатилган. Унга ҳали ўқув юртини тугатмаган, бироқ ташкилотга ишга жойлашган ўқувчилар (талабалар) кирмайди.

Шунинг учун ҳам ишга қабул қилишда уларга синов муддати ўрнатилиши мумкин.  Эслатиб ўтамиз, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга иш берувчи ишни ўқиш билан бирга олиб боришлари учун зарур шароитлар яратиб бериши шарт. Ўқувчилар эса фақат ўқиш вақтидан бўш пайтда ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.