Саволнинг ID си: 8076
Мен ёш оила аъзоси сифатида ипотека кредити орқали янги уй-жойга эга бўлдим. Ушбу кредитни менинг ва дўстимнинг ойлик маоши ҳисобидан тўлаб келмоқдамиз.
Дўстимнинг ушбу ипотека кредитини тўлашга йўналтирган ойлик маоши суммаси СК 179 модда 30 пунктга асосан даромад солиғидан озод этиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

18.05.2007 йил ПФ-3878 сонли Президент Қарорининг 4 – бандига асосан, ёш оила аъзолари бўлган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларига қуйидагилар киритилмайди:

- солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммаси;

- хўжалик субъекти — иш берувчидан уй-жой сотиб олиш учун олинган маблағ.

СК 179 моддаси 30 бандидаги солиқ имтиёзи (ёш оилалар тўғрисидаги) ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаларига солиқ солинмаслини назарда тутади.

Ушбу имтиёзни ёш оила аъзоларига қўллашда, улар биринчи марта никоҳдан ўтаётган ва ҳар қайсисининг ёши 30 дан ошмаган бўлиши лозим.

Шундай қилиб, ушбу имтиёз сизга ва турмуш ўртоғингизгагина қўлланиши мумкин, агар сизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг ёши 30 дан ошмаган бўлса.

Бу имтиёз сизнинг дўстингиз даромадларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.