Саволнинг ID си: 9109
2014 йил 11 августда фарзандли бўлганим боис 2 йил декретда ва 1 йил ўз ҳисобимдан уйда бўлдим. 450 000 сўм маош билан декретга кетган эдим. 2017 йил 11 август куни ишга чиқишим керак. Иш кунимиз 5 кунлик.
450 000 сўм маошдан ва августдаги иш куни 23 кунликдан келиб чиқиб, 450 000/23*15=293 478,26 сўм маош пули чиқаябди. ЖШДС ҳисоби учун 0%лик ставкада солиққа тортилувчи база 149 775*8 (август учун) =1 198 200 сўмни ташкил қилаябди. 293 478,26*8% =23 478,26 сум август учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари.
Меннинг иш ҳақим ЖШДС ва ИНПС дан август, сентябрь, октябрь, ноябрь ойлари учун 0% га тортиладими? (293 478,26+450 000+450 000+450 000=1 643478,26 сўм маош, 149775*11(ноябрь)=1647525. Ва факат 8% Пенсия фондига тўлайманми? 450 000*8%=36 000 cўм.
2017 йилда деярли барча ишчиларимга “ойлик ҳисоблашимда” ЖШДС ва ИНПС тийинлар билан ҳисобланаяпти ва қўлга тегадиган пул ҳам тийинлар яхлитланади. 1С 7.7 программамда эса тийинлар яхлитланади. Ва мен бу солик ва мажбуриятларни яхлитланган (1С билан бир хилда бўлади бу ўтказмаларим) ҳолатда ДСИ га утказиб бораябман. ИНПС га ҳам яхлитланган ҳолатда реестр юбораман.
1. Агар йил ўртасидан ишга чиққан ходим йиллик ялпи даромади суммаси 0%лик ставкада солиққа тортилувчи база чегарасида бўлса, ундан ЖШДС ушлаб қолинмайдими?
2. a)Фарзанд туғилганлик гувоҳномасида 11 август санаси бўлса, шу менинг 1-иш куним ҳисобланадими еки кейинги кун ҳисобланадими? б) Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун, шу ходим учун охирги иш куни ҳисобланадими?
3. Иш ҳақи ҳисоб-китобида солиқлар ва қўлга тегадиган суммаларда тийинларни яхлитлаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин