Дебиторлар ва кредиторлар
Бир корхона бошқасига хом-ашёни ўз нархида фоизсиз қарзга (займ) бериб, маълум муддатдан кейин уни ўз нархида қайтариб олса, қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади.
Хом ашёни фоизсиз қарз шартномаси асосида берувчи корхонада ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Автоҳалокат натижасида автомашинага етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида суғурта ташкилотидан корхона ҳисоб-рақамига келиб тушган пул маблағи бухгалтерия ўтказмаларида қандай акс эттирилади?
Суғурта бўйича суғурта ташкилотларидан келиб тушган суғурта тўловлари бухгалтерия ҳисобида 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётида акс эттирилади.
1.Қўшимча воситачилик шартномасини тузганимиз ҳақида комитентга хабар беришимиз шартми? 2.Комиссия ва субкомиссия шартномаси бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Корхона банкротлик ҳолатида бўлган вақтида кредиторлик қарзларини тўлаш мақсадида реализация қилинган мол мулки қийматидан қандай солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаши керак?
Банкрот деб топилган корхона, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк ва ер солиқлардан ташқари барча солиқ турларини белгиланган тартибда ҳисоблаб бюджетга тўлаши лозим.
Корхонамиз бошқа бир корхонага қарз шартномаси асосида ТМЗ қарзга берган. Шартнома муддати тугаш арафасида қарз олувчи корхона ТМЗни қайтара олмаслигини маълум қилди ва олди-сотди шартномаси тузилиб, ТМЗ суммаси ҚҚСни қўшган холда ҳисоб рақамимизга тўлаб берилди. Ушбу холат бўйича бухгалтерия ўтказмалари қандай акс эттирилади?
21-сонли БҲМСга асосан (АВ рўй. 1181-сон 23.10.2002й.) товар қарзини материаллар билан бериш ва улар эвазига пул маблағларини қайтариб олиш билан боғлиқ бўлган операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Импорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлик муддатининг ҳисобланиши
Қоидага кўра, товар ИМ-40 “Эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштириладиган пайтга қадар бухгалтерия ҳисобида дебиторлик қарзи акс эттирилади.
Бир йил олдин вужудга келган кредиторлик қарзини даромадга ҳисобдан чиқариш мумкинми?
Йўқ, чунки кредиторлик қарзи СКнинг 136-моддасида кўзда тутилган мезонларга мувофиқ келмайди.
Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?
Дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш икки усулда амалга оширилиши мумкин: умидсиз қарзни тўғридан-тўғри корхонанинг зарарларига ҳисобдан чиқариш ёки даргумон қарзлар бўйича захира ташкил этиш.
Даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва Президентнинг “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига мувофиқ имтиёзларга эга корхона учун ЯСТ бўйича Ҳисоб-китобда акс эттириш тартиби қандай?
Даъво билдириш муддати ўтган (3 йил) кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби 19-сон БҲМС “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш”да (ЎзР АВ томонидан 02.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.