Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
Ангрен СИЗнинг аъзоси бўлган корхона қайси солиқ турлари бўйича имтиёзга эга бўлади, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан имтиёз берилганми?
Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзлари Президентнинг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Фармонида белгиланган. Унда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.