Молиявий инвестициялар ҳисоби
Қўшма корхона ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ўртасида қандай фарқ мавжуд, қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?
Қўшма корхона ёки чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона деган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд эмас.
А ташкилот ўзи инвестиция киритган С ташкилотга қўшилиш жараёнида А ташкилотда 0690 счет қандай ёпилади? 2. А ташкилот С ташкилотга қўшилиш жараёнида А ташкилотда солиқ текширувлари ўтказиладими, ёки С ташкилотда ворис бўлганлиги сабабли ўтказиладиган режали текшириш вактида А ташкилотни текширишдан ўтказилмаган даври ҳам қўшимча текшириладими? 3. А ва С ташкилотнинг қўшилиши жараёнида А ва С ташкилотларда қандай солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин?
А ташкилотда 0690 счет ўзи инвестиция киритган С ташкилотнинг 83 счети билан қўшилиш жараёнида ўзаро ёпилади. “А” ташкилотда солиқ текшируви ўтказилиши керак эмас. Солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин, агар қўшилиш жараёнида А корхона активлари ворис корхонага уларнинг ҳисобдаги қийматидан юқори нархда берилса.
Тўлиқ бажарилган инвестиция мажбуриятлари инвестиция киритилган ташкилот бухгалтерия балансининг пассивида қайси сатрида акс эттирилади: мажбуриятлардами ёки хусусий капиталдами? Валюта курси фарқи бўйича қайта баҳоланадими (савол фақат баланснинг пассив қисми бўйича)?
Инвестицион фаолият объекти ҳисобланган корхона хорижий инвестициялар ҳисобини амалга оширишда инвестицияларни ҳисобга олувчи счетларга нисбатан кайта бахолашни амалга оширишлари лозим, жумладан, инвестор томонидан киритилган воситаларнинг мақсадли ишлатилиши ҳисобини курсатадиган 8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" счетни ҳам.