Жавоб берамиз

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари

Корхона бир йилда бир маротаба ходимга энг кам иш ҳақининг 12 баробари миқдорида моддий ёрдам беришга мажбурми? Ёки моддий ёрдам корхонанинг ихтиёрига кўра амалга ошириладими?


Ходимга моддий ёрдам суммасини бериш масаласи корхонанинг локал ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи фондини шакллантириш тўғрисида 29.09.2000 й. N 975 Низомга асосан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 2016 йил октябрь-декабрь даврига белгиланган меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам микдори саноат корхоналари кесимида қанча?


Соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори давлат статистикасининг иқтисодиётни тегишли соҳа ва тармоқларидаги иш ҳақи бўйича маълумотлари асосида аниқланади. 

1-масала бўйича савол: Менинг тунги навбатчиликда туришим ҳамда тунги навбатчиликдан кейинги куни асосий ишимда бўлмаслигим мумкинми? Асосий иш вақтимда ва тунги навбатчиликда ишлаган иш соатларим Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган 2016 йил учун иш вақтининг меъёридан ошиб кетишига йўл қўйиладими? Кадрлар бўлими томонидан навбатчилик бўйича буйруқ қай мазмунда расмийлаштирилиши лозим эди? Шу ўринда иш берувчининг ҳатти-харакатлари қанчалик қонуний? Масаланинг қонуний ечими қандай бўлади? 2-Туман тиббиёт бирлашмасида туғруқ бўлимида ишловчи врач-неонатолог лавозим маошига 25 фоиз устама олишга ҳақлими?


Рўйхатда (ВМ 21.12.2005 й. 276-сон Қарорига 2-илова) туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари врач-неонатологлар тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар сирасига киритилган. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларига тадбиқ этилади.

2016 йил июн ойида ташкил этилган фермер хўжалигида мехнат ҳақи қанақа тартибда ҳисобланади? Ҳисобланиши лозим бўлган иш ҳақининг энг кам миқдори қанча бўлиши керак?


Фермер хўжалиги ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Инглиз тили укитувчилари учун иш хакига кушимча туловлар мавжудми?Мен урта таълим мактабида чет тилидан дарс бераман.


2013 йил 1 сентябрдан бошлаб чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларининг лавозим маошларига ойлик устамалар белгиланган

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагогларнинг малака лавозимлари бўйича аттестация комиссияси қарори билан берилган малака тойифа сертификати муддати 2016 йил феврал ойида якунланди, бироқ кейинги аттестация 2016 йил апрел ойига режалаштирилган. Март ва апрел ойларига педагогларга малака тойифаси бўйича ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади. Яъни олдинги малака тойифаси бўйича ёки туширилган малака тойифасида тўлов амалга ошириладими?


    Малака тоифаси бериш тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда сиз малака тоифаси учун устама олиш ҳуқуқига эгасиз.