Жавоб берамиз

Компенсациялар

Жамият жабрланувчига қайси йилдаги (1977 йил ёки 2005 йил) иш ҳақи бўйича товон пулини ҳисоб-китоб қилади?


Ходимга 2005 йилдан бошлаб, яъни ТМЭК хулосаси олинган кундан бошлаб зарар қопланади.

Ишдан бўшамаган ҳолда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация олиш имконияти


Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистондаги барча корхоналарда фойдаланилмаган барча йиллик таътиллар учун пуллик компенсация ходимга фақат меҳнат шартномаси бекор қилингандагина тўланади. 

Энди қолган 9 йил учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ҳисобланадими?


Ҳа, ҳисобланади.

Навбатдаги йиллик меҳнат таътили қайси давр учун берилади? Қандай ҳисобланади?


Ходимга 2019 йил ишга чиққан санасидан бошлаб умумий тартибда меҳнат таътили берилиши керак.

Ходим билан корхона ўртасида етказилган зарарни қоплаш ҳақида битим тузилса, ушбу битимга асосан ходимнинг иш ҳақидан ҳар ойлик тўлов суммаси (500 000 сўмдан) бир хил қатъий суммада ушлаб қолиниши мумкинми?


Ҳа, агар бу миқдор ҳодим меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаса.

Ҳозирги кунда болани парваришлаш таътилига чиққан ходимага нафақа 1113-сон йўриқномага асосан ЭКИҲнинг 200 фоизи миқдорида тўланадими ёки ПҚ-4086-сон Президент қарорига асосан 406 000 сўм миқдоридами?


Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш нафақаси 2019 йилда 26.12.2018 й. ПҚ-4086-сон Президент қарорига асосан 406 000 сўм миқдорида тўланади.

1. Юкоридаги мисолда қайси вариант тўғри ва қандай ҳужжатга асосан? 2. Огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация тўланганда, 2-ҳамда 3-ойлар учун ўртача ойлик иш хаки (аввалги икки ой/2) ҳисоблашда ҳам татил пулининг фақатгина тарифдан ортиқча қисмини киритиш лозимми ёки бундай ҳолларда ҳар қандай (ЕСП объекти бўлса) ойлик даромадини 2 га бўлиш креакми?


Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган тартибда (кейинги ўринларда –Тартиб) амалга оширилади.

11 йил меҳнат таътилисиз ишлаган ходим ишдан бўшаганда барча фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация талаб қилишга ҳақлими? Таътил компенсацияси қандай ҳисобланади?


Ҳа, 11 йил давомида меҳнат таътилисиз ишлаган ходим барча фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация талаб қилишга ҳақли, ва бунда ташкилот уни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши керак бўлади.

Кечиктириб (ўз вақтида тўланмаган) тўланадиган ойлик маошларини индексация қилиш ёки пеня қўшиб ҳисоблаш қонунчиликда кўзда тутилганми?


Иш ҳақини индексация қилиш қонунчиликда кўзда тутилмаган. Бу ҳолатда иш берувчининг жавобгарлиги фақат жамоа шартномаси ёки локал норматив ҳужжатда кўзда тутилиши мумкин.