Жавоб берамиз

Аудит

АЖ таркибига кирувчи таркибий бўлинмаларнинг бир-бирига товар ва хизматларни реализация қилишида ЭҲФ расмийлаштириш


Жамият таркибига кирувчи алоҳида юридик шахс бўлмаган филиаллар бир-бирларига товар ва хизматларни сотмайдилар.

“Узбеккўмир”АЖ томонидан (устав капиталидаги улуши - 100%), ташкил этилган унитар корхона устав фондида давлат улуши мавжуд эмас. Мажбурий аудиторлик текширувидан утишимиз лозимми?


Корхонангизда давлат улуши бўлмаганлиги ва у давлат унитар корхоналарига кирмаганлиги учун сизнинг корхонангиз мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши шарт эмас.

Акциядорлик жамияти ҳисобот йили якунлари бўйича аудиторлик хулосасини солиқ органлари хизматига тақдим қилиши шартми? Агар тақдим қилиш шарт бўлса, қайси муддатгача?


Ҳа, Сиз корхонангизнинг ҳисобот йили якунлари бўйича аудиторлик хулосаси нусхасини аудиторлик текшируви ўтказилгандан кейин 15 кун давомида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай солиқ органлари хизматига тақдим қилишингиз шарт.