Жавоб берамиз

Меҳнатга ҳақ тўлаш, компенсация ва бошқа тўловлар

Касаллик бўйича нафақа суммаси қандай хисобланади?


Касаллик нафақасини ҳисоблаш ВМнинг 11.03.1997й. 133-сон Қарори 6-иловасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ёш бўйича нафақага чиққан ишловчи пенсионерга иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ундан солиқ ва ажратмалар (шу жумладан ШЖБПХ) қандай тартибда ушланади? Иш ҳақи суммаси унинг нафақасининг ўзгаришига олиб келадими?


Ишловчи пенсионерларга меҳнат шартномасида келишилган иш ҳақидан келиб чиқиб амалда ишланган вақтга мутаносиб равишда иш ҳақи ҳисобланади. Ишловчи пенсионернинг иш ҳақи суммаси миқдоридан қатъий назар, у тайинланган пенсиясини 50% миқдорида олади.

1. Қайси ҳолатларда ва қайси ҳудудларда ходимларга иш ҳақи тўлашда туман (ҳудуд) коэффициенти тўланади? 2. Хўжалик ҳисобидаги ташкилотда ҳар 100 км учун ўртача ёқилғи (газ, бензин) сарфи нормасини қандай аниқлаш мумкин?


Иш ҳақини ҳисоблашда туман коэффициенти чўл, сувсиз ва юқори тоғ жойларида, ишлаш ва яшаш ходимлардан қўшимча харажатларни талаб қиладиган табиий-иқлим шароитларида қўлланилади.

Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлими?


Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлидир.

Ишчи ва ходимларга йил ёки чорак мобайнида қандай миқдорда мукофот тўлаш мумкин? Мукофот бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?


Меҳнат кодексининг 153-моддасига биноан корхонада меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда кўзда тутилиши мумкин.

5 та ходимга тарқатиш учун сотиб олинган картошкани тақсимлаш ҳақидаги буйруқни қандай тўғри расмийлаштириш лозим? Қайси ҳужжатлар асосида картошкани тарқатиш керак? Бунда солиқ оқибатлари қандай?


Картошкани тақсимлаш ҳақидаги буйруқда моддий ёрдам натурада – қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кўринишида берилиши, ҳар бир ходимга берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати, тақсимлаш усули кўрсатилиши керак.

1. Синов муддатини ўтаётган ходимларга моддий ёрдам пуллари бериш мумкинми? 2. Синов муддатини ўтаётган ходимларга чорак якунлари бўйича ва байрамлар муносабати билан мукофотлар бериш мумкинми ёки уларга маълум вақт ишлагандан кейин ёҳуд синов муддати тугагандан кейин бериладими?


Сизнинг корхонангизда жамоат шартномаси ёки алоҳида локал ҳужжатлар билан кўзда тутилган тўлов шартлари ва тартиби, агар мазкур ҳужжатларда бошқа шартлашувлар бўлмаса, синов муддатини ўтаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади. Бу барча тўловларга, жумладан моддий ёрдам пуллари ва ҳар хил турдаги мукофотларга ҳам тааллуқли.