Божхона тўловлари
Эркин иқтисодий зона аъзоси бўлган корхоналар воситачилик шартномаси бўйича хом ашё импорт қилган тақдирда божхона имтиёзлари қўлланадими?
ЭИЗ иштирокчиси хом ашёни воситачи орқали импорт қилиши мумкин. Лекин бунда божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланиш имконияти бўлиши учун импорт шартномасини тузишда айрим ўзига хос томонларини ҳисобга олиши лозим.
Импорт қилинган товарларни бошқа давлатга экспорт қилиш мумкинми?
Импорт қилинган товарларни чет элга реализация қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган.
1. Агар божхона тўловлари учинчи шахслар ҳисобига амалга оширилса, биз ва учинчи шахс божхона органи билан қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак? 2. Биз учинчи шахс билан шартнома имзолашимиз керакми (Агар бу тўлов учинчи шахс томонидан бизга текинга амалга оширилса)? 3. Агар тўлов учинчи шахс томонидан бизга текинга амалга оширилган бўлса, биз ва учинчи шахс томонидан амалга ошириладиган бухгалтерия ва солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тушунтириб берсангиз?
Учинчи шахс билан икки томонлама битим тузишни маслаҳат берамиз. Битимда учинчи шахс сизнинг ташкилотингиз фойдасига божхона тўловларини тўлаши шартларини кўрсатиш керак, яъни корхонангиз фойдасига божхона божларининг текинга тўланишини ҳужжатлар билан расмийлаштириб қўйиш керак.
Агар имтиёзлардан фойдаланган ҳолда олиб келинган хом-ашё ва материаллар АО “Дженерал Моторс Узбекистан” автомобилларини ишлаб чиқариш учун ишлатилмаса, улар бўйича божхона тўловлари қайта ҳисобга олиниб, тўлаб бериладими?
Ҳа, Сиз имтиёзли шартларда олиб кирилган ва имтиёзлардан фойдаланиш шартларига йўналтирилмаган хом – ашё ва материаллар бўйича божхона тўловларини қайта ҳисобга олиб, тўлаб беришингиз керак.
Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мақсадли ёки мақсадсизлиги БЮДнинг қайси қаторидан билиш мумкин?
БЮД божхона тўловлари бўйича имтиёзнинг мақсадли ёки мақсадсиз эканлиги тўғрисидаги маълумотни акс эттирмайди.
Агар биз ягона солиқ тўловчилари бўлсак, Германиядан импортни амалга оширишда акциз ва ҚҚС солиғини тўлашимиз керакми?
Ягона солиқ тўловчилари товарларни импорт қилишда божхона тўловларини ҳисоблаб чиқарадилар ва тўлайдилар. (СҚ 349-моддаси), божхона тўловлари таркибига ҚҚС ва акциз солиқлари ҳам киради.