Жавоб берамиз

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар

Компьютер таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш корхонаси ЎзР Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325 сонли қарорида белгиланган ЯСТдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаши мумкинми, ва қайси пайтдан қўллаши мумкин?


Корхонангизнинг асосий фаолияти компьютер ва принтерларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишдан иборат бўлса, ушбу қаррорда кўрсатилган имтёздан фойдаланишингиз мумкин.

Корхона қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин?


Корхонанинг ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод

1.Агар корхона мазкур ускунани белгиланган уч йил ичида маҳаллий корхонага сотса, имтиёз қўлланган ҚҚС ва божхона божи суммаларини бюджетга тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланадими? 2. Корхона мазкур ускунани устав капиталини шакллантириш мақсадида берсачи?


Агар корхона ушбу ускунани махаллий корхонага сотса, ёки устав капиталини шакллантириш максадида бошка корхонага берса ушбу имтиёзлар буйича солик ва туловларни тулаш мажбурияти тикланмайди.

Хозирги кунда корхонамиз томонидан ишлаб чикарилган уруглик буғдойни фермер хўжаликларга сотишда ушбу карорни қўллашимиз тўғрими?


Ха, уруглик бугдойини сотишда ушбу карорни куллашингиз мумкин.

1. Б ташкилот 750 000 АҚШ доллар дебиторлик қарздорликни С қўшма корхонанинг устав фондига йўналтириш орқали С ташкилотдаги ўз улушини шакллантириши солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мақсадида АВда 26.08.2016 йилда рўйхатга олинган 2822-сонли Низом шартларига тўғри келадими? 2.С қўшмакорхонаси 2017-2018 йилда ЯСТ бўйича СКнинг 356-моддасидаги имтиёздан фойдаланишга ҳақлими?


Йўқ, тўғри келмайди. Хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйилган бўлиши лозим

Агар аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи корхона бошқа тумандан бино сотиб олиб, ушбу бинода янги клиника ва меҳмонхона барпо этиш мақсадида қурилиш ишларини олиб борса, шу бино ва у жойлашган ер участкаси учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлаши керакми?


Ҳозирда корхонангиз бошқа тумандаги қурилиш ишлари амалга оширилаётган объект бўйича ер солиғини тўлаши керак.

1. Ички туризм бўйича лицензияга эга бўлган санаторий алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш учун лицензия олиши керакми? 2. Ички туризм бўйича имтиёзлар борми? 3. Ички туризм бўйича лицензияга эга санаторийнинг кафе ва чойхонасида кўрсатилаётган хизматлар қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?


Туристик-экскурсия хизматлари ҚҚСдан озод.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси аъзоси бўлган корхона ишлаб чиқаришда керакли фурнитура ва аксессуарларни "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси аъзоси бўлмаган улгуржи савдо корхонасидан ноль ставкали ҚҚС билан харид қилиши мумкинми?


Президентнинг 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512 сонли қарори 1-1-бандида келтирилган тўқимачилик ярим фабрикатларини ноль ставкали ҚҚС билан харид қилиш ҳуқуқи "Ўзбекенгилсаноат" АЖ аъзоси бўлган корхоналарга берилган. Агар корхонангиз "Ўзбекенгилсаноат" АЖга аъзо  бўлса, у ҳолда бу имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзга эга корхонанинг бошқа даромадлари ҳам имтиёз қўлланадими?


Агар корхонангиз ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга корхоналар тоифасига кирса, унинг бошқа даромадларига ҳам, жумладан, кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олган даромадига ҳам ЯСТ бўйича имтиёз қўлланади.

1.Дорихоналарда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг қайси турлари ҚҚС солигидан озод этилмаган яъни имтиёзга эга эмас? 2.Ушбу дори воситалари ёки тиббий буюмларга нисбатан неча фоиз ҚҚС қўлланилади?


Дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод қилинган. Йил якуни бўйича тушуми 3 млрд.сўмдан ортиқ бўлган корхоналар ҚҚСни 20% ставкада тўлайди.

1.2019 йилда ишчи сони 300тадан ортиқ бўлса ҳам 2687 сонли қарор билан мол-мулк ва фойда солиғи бўйича имтиёздан фойдаланса бўладими? 2.Ички бозорга сотилган ҳажм бўйича ҳам фойда солиғи тўланмайдими?


Корхонангиз 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарорда белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, солиқ имтиёзларидан фойдаланишингиз мумкин.

Бизнинг МЧЖ АҚШ долларида ёки ЕВРОда хорижий инвестицияларни жалб қилса, АВда 26.08.2016 йилда 2822-сон билан руйхатдан ўтган НИЗОМда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланувчи корхоналар рўйхатига кирадими?


АВда 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтган Низомда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун корхона мазкур Низомнинг 1-иловасидаги соҳалардан бирига ихтисосашган бўлиши ва белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.

1.Эркин иқтисодий зона иштирокчилари қайси солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинган? 2.Эркин иқтисодий зона иштирокчиси солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилиниши учун қайси ҳужжатлар асос бўлади ва уларни қайси ташкилот ёки органга тақдим этиш лозим?


ЭИЗ иштирокчиларига ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ЯСТ, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган. Улардан фойдаланиш учун белгиланган шартлар бажарилиши лозим.

TURON PROFESSIONAL FUTBOL KLUBI" МЧЖ қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 март кунги ПҚ-3610-сон қарор билан берилган солиқ имтиёзлари мазкур МЧЖга татбиқ этиладими?


Агар сизнинг МЧЖ қонун ҳужжатларига асосан ҳақиқатда ҳам профессионал футбол клуби бўлиб ҳисобланса, у ҳолда Президентнинг 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3610 сонли қарорида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланишингиз мумкин.

1. Жамият ўз ишчи-ходимларига ёрдам тариқасида куз-қиш мавсуми учун ёрдам пули берса, ушбу пуллардан ҳам иш ҳақига ўхшаб ажратмалар ушланадими? 2. Бухгалтерия ўтказмалари қандай берилади?


СКнинг 178-моддасида кўрсатилган моддий ёрдам тарзидаги суммалар солиқ даврида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда ЖШДСга тортилмайди. Моддий ёрдам тарзидаги даромадлар ЯИТ ҳамда суғурта тўловига тортилмайди.