Жавоб берамиз

Бошқа солиқлар ва тўловлар

2021 йилда умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори


2021 йилда умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган бир ойлик йиғим миқдори 25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга 9-иловада белгиланган.

1. Тиббий хизмат ва туризм билан шуғулланувчи корхона атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўловчиси ҳисобланадими? 2. Агар ҳисобланса, имтиёзга эгами? 3. Корхона компенсация тўловчи субъект қайси тоифасига киради? 4. Компенсация тўлови амалга оширилмаган йиллар учун қанақа ҳисоб-китоб қилинади?


Ҳа, корхонангиз кўрсатилган компенсация тўлови тўловчиси ҳисобланади.

Ягона солиқ тўловчиси бўлган микрофирма атроф мухитни ифлослантирувчи солиғини тўловчиси ҳисобланадими? Бу тўлов бўйича ҳисоботлар қайдай жўнатилади?


Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчиси бўлиш ёки бўлмаслик корхонанинг амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ эмас.

Ажратилган ер майдони (карьер)дан керакли хом-ашё маҳсулотлари қазиб олиб клинец, шагал, қум маҳсулотларини ишлаб чиқаришда солиқ солиш қанақа тартибда амалга оширилади? Ушбу фаолиятни амалга оширишда корхонамиз Солиқ кодексининг 348-моддасига асосан ягона солиқ тўловини тўласа бўладими?


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови татбиқ этилмайди. Улар ходимларнинг сонидан қатъи назар умумбелгиланган солиқларни тўлаши лозим.

Хусусий корхона ҳисобланган солиқларни тўлагандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан таъсисчига тўланган дивиденд солиққа тортиладими?


Саволга жавоб бериш учун корхонанинг ташкилий – ҳуқуқий шаклини аниқлаш керак.

Алкоголи маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи йиғим қандай тўланади – алоҳида ҳар бир савдо дўкони учунми ёки бир корхона бўйичами?


Алкоголи маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи йиғим ҳар бир савдо дўкони учун алоҳида махсус чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасига мувофиқ тўланади.

Солиқлар тўланганидан сўнг 2014 йил якунлари бўйича олинган фойда ягона муассисга берилса, корхона дивиденд солиғи тўловчиси ҳисобланадими?


Ҳа, ҳисобланади.