Жавоб берамиз

Men 2016 yilda Oliy ta'limni tamomlab, noyabr oyida davlat tashkilotiga ish boshdim. 2017 yil iyul oyida boshqa bir davlat tshkilotiga ishga kirdim. Men mehnat ta'tiliga hozirgi ish joyimga kirgan vaqtdan boshlab, hisoblaganda 1 yildan so'ng mehnat ta'tiliga chiqamanmi yoki dastlabki ish joyimga kirgan vaqtdan boshlab hisoblaganda 1 yil bo'lganda mehnat ta'tiliga chiqamanmi?

Корхона томонидан директор номига шартнома асосида сотиб олинган авиачипта бухгалтерияда қайси ҳисобда акс эттирилади ва қандай расмийлаштирилади?


Корхонанинг умумхўжалик фаолияти заруратидан қилинган сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш, ва уни амалга ошириш учун қилинган харажатларни сафар харажатлари сифатида акс эттириш зарур. 

Иш ҳаққига нисбатан даъво муддати қўлланиладими?


Даъво муддати қўлланилмайдиган талаблар рўйхати ФКнинг 163-моддасида кўрсатилган.

1. Бухгалтерия буйича малака ошириш ким томонидан амалга оширилади? 2. Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат тест Маркази томонидан "Кадрлар малакасини ошириши ва кайта тайёрлаш" буйича лицензияга эга булган(бухгалтерия хисоби буйича) укув марказлари томонидан малака оширишсак буладими ва малака ошириш буйича кандай хужжат талаб килинади(сертификатми ёки диплом)? 3. Неча йилда малака ошириш керак?

МЧЖ корхонаси корпоратив пластик картадан ходим шахсий автотранспортига бензин қуйилганда, ушбу бензин пули ходим иш ҳақидан қай тартибда ушлаб қолинади?


Ходим иш ҳақидан ушланмалар иш ҳақи суммаси солиққа тортилгач, қолган қисмидан ушлаб қолинади.

Ходимга малакавий тайёргарлиги ва хизмат сафари учун тўланган харажатларни Иш берувчига етказилган зарар сифатида ходимдан Меҳнат кодексининг 186 ва 198-моддалари асосида ундириб олиниши мумкинми?


Йўқ, мумкин эмас.

1.Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда мазкур моддий ёрдамни ҳам тўлаб бериш ёки меҳнат таътилини олдиндан олишган бўлса, ортиқча олинган моддий ёрдам суммасини ҳам қайтариб ушлаб қолиш керак бўладими? 2.Бунда неча ойга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилиши керак бўлса, моддий ёрдамнинг тўлиқ суммасини ҳам 12 га бўлиб, тегишли ойлар сонига кўпайтирган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб чиқариш тўғри бўладими?


Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда унга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида тегишли қарор бўлса, корхона моддий ёрдамни тўлаб беришга масъулдир, агар бундай қарор бўлмаса, моддий ёрдам тўланмайди. Тўланган моддий ёрдам суммаси ҳеч қандай сабаб билан ходимдан қайтариб олишмайди ёки меҳнат ҳақидан ушлаб қолинмайди.

Касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ҳам ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилиб ташланадими? Агар чегирилмаса ва касаначининг даромади ва касаначи бўлмаган ходимнинг даромади бир хил ЭКИҲнинг 5 бараваригачани ташкил этса, бу ҳолатда касаначи бўлмаган ходимнинг даромадига нисбатан ҳисобланадиган ЖШДС суммаси камроқ бўладими?


Йўқ, касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилмайди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7,5 фоиз ставкаси касаначиларнинг барча даромадига нисбатан қўлланилади.

1. Қайси қонун ҳужжати асосида хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағларни бюджет ҳисобидан тўлаб берилиши мумкин? 2. Раҳбар буйруққа имзо қўйиши учун бош ҳисобчи рапортда кўрсатилган маблағни тасдиқлаб бериши шартми?


Хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағларни бюджет ҳисобидан тўлаб бериш амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган.

1. Ходим иш ҳақидан ушлаб қолинган жарима суммаси бухгалтерия проводкаларида қай тартибда акс эттирилади? 2. Жарима суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоботида қай тартибди кўрсатилади, яъни у ҳеч қаерга кўчирилмаганлиги сабабли сальдога келиб қолмаслиги учун қандай йўл тутилади?


Ҳодимдан ундирилган жарималар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

2017 йил 1-чорак якунлари бўйича 31-мартдан ишдан бўшаган ходимни мукофотлашимиз мумкинми?


Ҳа, мумкин. 

Ўқитувчига хизмат сафари учун ҳозирги кунда қандай тўловлар тўлаб берилади (бориш,келиш,кунлик,меҳмонхона)?


Малака ошириш учун хизмат сафарига юборилган ишчига хизмат сафарида бўлган муддатида ўртача иш ҳақи, ҳамда турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткалик харажатлар тўланади.

келгусида 100 нафар касаначилар билан шартнома имзолаб, уларнинг ишлари ва буюртмаларнинг сифатини етарли назорат килиш максадида корхонанинг узида ишлатишимиз мумкинми? Ёки касаначи сифатида эмас балки корхонага штат буйича тикувчилар олишимиз шартми?


Ҳа, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома буйича ижрочи шахслар шартнома шартларига асосан корхонанинг ўзида ишларни бажаришлари мумкин.

Ёш бўйича нафақага чиққан ишловчи пенсионерга иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ундан солиқ ва ажратмалар (шу жумладан ШЖБПХ) қандай тартибда ушланади? Иш ҳақи суммаси унинг нафақасининг ўзгаришига олиб келадими?


Ишловчи пенсионерларга меҳнат шартномасида келишилган иш ҳақидан келиб чиқиб амалда ишланган вақтга мутаносиб равишда иш ҳақи ҳисобланади. Ишловчи пенсионернинг иш ҳақи суммаси миқдоридан қатъий назар, у тайинланган пенсиясини 50% миқдорида олади.

1. Меҳнат шартномасининг қандай асосга кўра бекор қилинганлиги (ўз хоҳишига кўра, ходимнинг вафоти билан, штат қисқариши сабабли) ортиқча тўланган меҳнат таътили суммасини ундириш ёки ундирмаслик масаласига таъсир қиладими? 2. Ходимга ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили суммаси қай тартибда аниқланади? Яъни бунда ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили суммаси ҳисобланган суммани ортиқча кунларга нисбатан қисмини аниқлаш орқали ҳисоблаб чиқариладими ёки ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат шартномаси бекор қилинган санага қайта ҳисоб-китоб қилиниб, шу асосда аниқланадими? 3. Агар ходимга бошқа ҳисобланадиган иш ҳақи бўлмаса, ходимдан ундирилиши керак бўлган ортиқча меҳнат таътили суммаси қай тартибда аниқланади? Яъни бунда меҳнат таътилининг ортиқча суммасига нисбатан ҳисобланган ва бюджетга тўлаб берилган солиқлар суммасини ҳисобга олиш тартиби қандай бўлади?


Меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга ишланмаган вақт учун тақдим этилган меҳнат таътили суммаси ортиқча берилган таътил кунларига мос равишда аниқланади. Бунда ўртача иш ҳақи қайта ҳисоб – китоб қилинмайди.