Асосий воситаларнинг ҳисоби
Тугалланмаган қурилиш харажатлари
Корхона ўзи фойдаланиши учун бино қурганида, уни қуриб битказиш учун сарфланган барча харажатларни тугалланмаган қурилиш харажатларига киритади.
Кадастрни расмийлаштириш харажатлари АВнинг бошланғич қийматига киритилиши
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш харажатлари асосий восита бўлмиш бино-иншоотларнинг бошланғич қийматига киритилади.
Корхона ҳудудида қурилган объектларни асосий воситалар таркибига киритиш
Асосий воситалар фойдаланишга топширилганда ҳар бири учун алоҳида Фойдаланишга топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.
Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида бериш
Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига улуш сифатида бериш натижасида фойда олинган тақдирда, ушбу фойдани камайтириш ёки умуман кўрсатмасликнинг қонуний йули мавжуд эмас.
Тўлиқ эскирган асосий воситаларни аукцион орқали сотилишида фойда солиғи учун солиқ солиш базаси қандай тартибда (формулада) аниқланади, бунда қандай харажатлар чегирилади?
Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинадиган фойда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
1) Муассис томонидан Устав фондига киритиладиган асосий воситаларни кирим қилишда далолатнома расмийлаштирилиши тўғрими ва ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай ёзувлар орқали ифодаланади? Ушбу ҳолат бўйича тўлиқ тушунча берсангиз. 2) “А” исмли шахс томонидан келиб тушган 80 млн.сўм маблағ нотўғри расмийлаштирилганганлиги сабабли мазкур ҳолатни тўғрилаш учун қандай амалиётлар бажарилиши мумкин? “А” исмли шахсни муассис сифатида МЧЖга киритиш тартиби қандай амалга оширилади?
Асосий воситаларнинг корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида берилиши қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади ва бунда бухгалтерия ёзувлари 21-сон БҲМСга асосан амалга оширилади.
Мол-мулк солиғидан озод этилган йирик корхона асосий воситаларини бугунги кун нархларига мувофиқлаштириш максадида уч йилда бир маротаба 1 январ ҳолатига белгиланган тартибда қайта баҳолашдан ўтказса бўладими?
Биз балансимиздаги мазкур автомобилни унинг қолдиқ қийматидан паст нархга реализция қилишга ҳақлимизми ва ушбу ҳолатда қандай солиқ оқ юзага келади?
1.Акциядорлик жамиятида 2014 йил ва 2016 йилларда кирим қилинган асосий воситаларни эҳтиёт қисмга ўтказиш қандай тартибда амалга оширилади? 2. Юқорида кўрсатилган 22.10.1990й. 1072-сонли хужжат бугунги кунда асос бўлувчи хужжат ҳисобланадими?
Корхона активлари асосий воситалар таркибидан товар-моддий заҳиралар таркибига ўтказиш “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" 19-сон БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
Асосий воситанинг ҳисобдан чиқариш пайтида кирим қилинган деталлар маълум муддат фойдаланилгач, яроқсиз ҳолга келганда, улар қандай меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилади?
Яроқсиз ҳолга келган эҳтиёт қисмлар техник кўрик далолатномаси, дефект ведомости асосида утилизацияга топширилади.
Асосий восита аукцион оркали сотилганда ташкилот ҳисоб рақамига унинг пули келиб тушишини қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш лозим?
Ташкилот асосий восита сотишдан олинган даромаддан қандай солиқлар тўлайди ва у солиқлар қандай тартибда ҳисобланади?
Асосий воситани сотишдан олинган даромад корхона қандай солиқ тизимини қўллашига қараб солиққа тортилади.
Маъмурий бинога ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси ўрнатилса, унинг қиймати бинонинг баланс қийматига қўшиладими? Агар қўшилса маъмурий бинонинг кадастр қиймати бўйича ўзгарса нима қилинади?
Йўқ, ўрнатилган ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси қиймати бинонинг дастлабки қийматига киритилмайди, у алоҳида асосий восита сифатида ҳисобга олиниши керак.
1.Корхона асосий воситани нақд пулга сотса, аммо касса аппарати бўлмаса, нақд пул кассага қандай кирим қилинади? Ушбу пулни корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига қандай топширилади? 2.Асосий восита сотилганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Корхона НКМга эга бўлмаганда, асосий воситаларни сотишдан тушган нақд пул тушуми корхона кассасига кирим ордери бўйича қабул қилинади.
- 1
- 2