Назорат-касса машиналарини қўллаш. Касса операциялари
1. Банкдан олинган накд пул ҳисобидан бозордан маҳсулот ёки асосий восита сотиб олинганда, сотувчи билан тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномаси кифоя киладими ёки ушбу далолатномани яна кимдир тасдиқлаши керакми? 2. Банкдан корхона эҳтиёжи учун олинган нақд пулни Низом жамгармасини шакллантириш учун топширилган пул ҳисобидан қандай қайтарилади?
Банкдан корхона эҳтиёжлари учун олинган нақд пулга жисмоний шахслардан бозордан маҳсулот ёки бошқа бирор мол-мулкни харид қилиш мумкин. Ушбу ҳолда сотувчи билан тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномаси кифоя килади.
Ахолига тахта тилиш (пилорама) хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти назорат-кассса аппаратини ўрнатиши мажбурийми?
Ҳа, сизнинг ҳолатингизда, агар нақд пулда ҳисоб-китобларни амалга оширсангиз, НКМ қўллашингиз шарт.
Ушбу ҳолатда НКМ ва НКМ бўйича кунлик савдо пуллари ва Z отчётларни рўйхатга олиш китобига қандай қилиб тузатиш киритса бўлади?
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ҳамда ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Шунинг учун назорат-касса дафтарига тузатишар киритилмади.
Кун охирида кассада қолдиқ қоладиган ҳолатда кун ўртасида Z отчёт олиш мумкинми, ва агар мумкин бўлса, у ҳолда бу НКМ юритиш китобида қандай рўйхатга олинади?
Z-ҳисобот ечилганда НКМнинг (НКМ) оператив хотирасига кун давомида киритилган суммалар фискал хотирага ўтказилади ва назорат-касса китобида қайд этилади. Ушбу ҳисоботни инкассация пайтида ечиш талаб этилмайди.
1.Назорат-касса машинасини O’zDST дан ўтказиб туриш керакми, ва қанча вақт оралиғида? 2. Касса аппаратининг Давлат стандартлари талабларига жавоб бериши ёки бермаслигини қандай аниқласак бўлади?
Сертификатлаш НКМни солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказишдан аввал амалга оширилади. НКМларга қўйилган техник талаблар АВда 11.07.2014 йилда 2601-сон билан рўйхатдан ўтган қарорда белгиланган.
1. Назорат-касса машинасида зет-ҳисобот ечилганидан сўнг яна сумма урилса ва яна зет-ҳисобот ечилса, бу хатоликми? 2. Бундай ҳолат назорат-касса журнали қандай кўрсатилиши керак?
Назорат-касса машинасида (НКМ) Z-ҳисобот кун (смена) охирида ечиб олинади, унда иш куни (смена) давомида НКМ орқали киритилган сумма акс эттган бўлади.
Корхона бухгалтериясида пул айланмаси (маблағлар кирими, чиқими) тартиби қайси қонун ҳужжатларида белгиланган?
Корхона ва ташкилотларда пул маблағларини кирим қилиш ва чиқаришда Бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатлари, солиқ солишга оид қонун ҳужжатлари ҳамда корхонанинг ички ҳужжатларига риоя қилиш лозим.
Касса кирим ва чиқим ордерларини расмийлаштириш ва сотилган маҳсулотларни ҳужжатлаштириш тартиби қандай?
Агар мижозлар хизматлар учун тўловни корхона билан битта бинода жойлашган банк кассаси орқали амалга оширсалар корхонада НКМ ва тўлов терминали ўрнатилиши шартми?
Агар корхонангиз аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширса НКМ ва тўлов терминалидан фойдаланиш шарт.
НКМ ва тўлов терминали мажбурий тартибда мавжуд бўлиши қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?
Солиқ кодекси, “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида” Низом (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова) ва бошқалар норматив ҳужжатлар аҳоли билан ҳисоб-китобда НКМ ва тўлов терминали мажбурий тартибда қўлланишини тартибга солади.