Ҳужжат айланиши
Вилоят туманларида омборхона ва савдо шахобчаларига эга бўлган корхона бухгалтериясида товарлар реализация билан боғлиқ қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади, қандай бухгалтерия ўзказмалари берилади ва ҳисоботлар тузилади? Корхонага қарашли вилоят марказларидаги омборхоналарда ва туманлардаги савдо шахобчаларида товарлар реализация билан боғлиқ қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади, қандай бухгалтерия ўзказмалари берилади ва ҳисоботлар тузилади?
Корхонангизга қарашли вилоят марказларидаги омборхоналарда ва туманлардаги савдо шахобчаларида товарлар реализация билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисоби марказлашган ҳолда бош офис томонидан юритилади.
ПҚ-3377 нормаларига мувофиқ, келгусида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ нуқтаи назаридан аҳолидан сотиб олинган маҳсулотлар бўйича ҳисоб-китоблар ва уларни ёпиш бўйича қандай ишларни амалга оширишимиз зарур бўлади?
2017 йил 15 ноябрдан бошлаб корхона мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олса, ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаши учун улар ўз томорқасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилиши зарур эмаслиги белгиланган.
Умумий овқатланиш корхонаси бўйича солиқ ва бухгалтерия масалаларини ёритиб берсангиз?
Умумовқатланиш фаолиятини амалга оширишда “Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари”га амал қилишингиз зарур
Агар корхонанинг банкдаги ҳисоб-рақамидан бир вақтнинг ўзида икки ой учун ойлик иш ҳақи олинса, ушбу пул маблағлари корхона кассасига нечта касса кирим ордери билан кирим қилинади: ҳар бир ой учун алоҳида-алоҳидами ёки жами суммага битта ордер биланми?
Банкдан битта чек орқали олинган нақд пул маблағлари учун битта касса кирим ордери расмийлаштирилади.
Ҳужжатларнинг ксеронусхаларда юритиш мумкинми?
Тадбиркорлик фаолияти давомида тузиладиган ҳужжатлар шакли ва уларни тузиш тартиби бўйича талаблар қонунчилик нормаларидан келиб чиқади.
Юк хатида товарнинг фақатгина миқдорини кўрсатиб, нархини «келишилган нархда» деб кўрсатиш мумкинми?
Ҳисобварақ-фактурада жўнатилаётган маҳсулотлар нархи ва қиймати кўрсатилиши шарт. Юкхатида эса жўнатилган маҳсулот миқдори акс эттирилади, унда маҳсулот нархини қўрсатиш мажбурий эмас.
Банкга инкассация қилинган нақд пул тушумидан камомад чиқса кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига қайси сумма ёзилиши керак?
Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига жорий иш куни давомида банкка топширилган нақд пул тушумининг жами суммаси, яъни юк хати орқали инкассация хизматига топширилган нақд пул тушумининг суммаси ёзилиши керак.
1. my.soliq.uz орқали электрон жўнатилган молиявий ва солиқ ҳисоботларини, тўлов топшириқномаларни қоғоз вариантда ҳам расмийлаштириб қўйиш керакми? 2. Раҳбар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзодан бош ҳисобчининг фойдаланишини қандай қилиб тўғри ташкил этиш керак?
Электрон тартибда жўнатилган молиявий ва солиқ ҳисоботларни мажбурий тартибда қоғоз хужжат кўринишда расмийлаштириш амалдаги қонун хужжатларида белгиланмаган.Лекин қонунда белгиланган ҳолатларда электрон хужжатлар нусхаларини қоғоз қўринишида тақдим этиш зарурияти келиб чиқиши мумкин.
Жисмоний шахсга конейнерни сотишда ҳужжатларни тайёрлаш тартиби қандай?
Ушбу ҳужжатлар контейнерни материал эмас, товар деб тан олиниши ва унинг натижасида келиб чиқадиган солиқ оқибатларидан қочиш учун зарур.
Корхонада амортизация нормалари пасайишини қандай тўғри расмийлаштириш (ҳисоб сиёсатида акс эттириш) мумкин?
ЎзР СКнинг 144-моддасига биноан амортизацияни Солиқ кодексида белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади.Бундай ўзгартиришлар корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.
Янги тахрирдаги «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га мувофик кассир ҳисоботи кандай расмийлаштирилади?
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни расмийлаштириш «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари» ( 2687-сон билан 22.06.2015й.да руйхатга олинган) ҳамда «фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланиш тартиби тўғрисида Низом» (ВМ 17.11.2011й. 306-сон Карорига 1-Илова) га мувофиқ тартибга солинади.
Нақд пулга сотиб олинган товарлар учун қандай бирламчи ҳужжатлар расмийлаштириш керак? Бунда корхонамизда жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғини ушлаш мажбурияти келиб чиқмайдими?
Нақд пулга харидни амалга оширишда расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар шакли белгиланмаган. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, корхона ўз ҳисоб сиёсатида бирламчи ҳужжат шаклларини тасдиқлаши мумкин.