Жавоб берамиз

Ушбу давр давомида ходим меҳнат таътилига чиқса ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлса, огоҳлантириш муддати чўзиладими?


Татътил даври огохлантириш муддатини чўзмайди, лекин таътил даврида меҳ. шартномасини бекор қилиб бўлмайди.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун фақат давлат ташкилотларига тааллуқлими?


Мазкур Қонун давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек давлат иштирокидаги ташкилотларга ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тадбиқ этилади.

Mehnat kodeksiga ko’ra, ish vaqtida dam olish va ovqatlanish uchun tanaffusning davomiyligi qancha?


Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.

Компенсация тўланадиган, фойдаланилмаган таътил кунлар сонини аниқлаш


Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ушбу вазиятда 1 кун учун тўлаб берилади.

Бюджет ташкилотида ходимнинг 2021 йил сентябрдан 2022 йил сентябргача бўлган давр учун бериладиган меҳнат таътилини 2023 йилга кўчириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, ходим 2023 йилда икки марта меҳнат таътилига чиқиши мумкинми? Меҳнат кодексининг 145-моддасига асосан меҳнат таътилини бошқа вақтга кўчириш мумкинми? Янги Меҳнат кодексининг 230-моддасига кўра ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш мумкинми?


МКнинг 143 моддасидаги сабаблар билан 145 моддасида кўрсатилган сабабларда фарқи бор.

Мавсумий ходим “Иситиш тизими оператори”га “хизмат кўрсатувчи” ходимларга тўланадиган устама ҳақлар (масалан, шахсий устама, овқат пули, йўл пули, байрамларда мукофот пуллари) тўланадими? Унга 5 ой ишлаган даври учун охирги ҳисоб-китоб пули тўланадими?


Мавсумий ишчилар корхонанинг бошқа ишчилар каби тенг хуқуқларга эга.

Ta’til muddati tugagandan keyin QK qayta ishga tushmasa, xodimlar ishdan bo’shatish nafaqasisiz ishdan bo’shatilishi mumkinmi? Haq to’lanmaydigan ta’tilda xodimlarga boshqa ish topishlari bo’yicha ogohlantirish xatlari berish mumkinmi?


Bu holatda ish beruvchi ikki oy oldin yozma ravishda (imzo chektirib) ogohlantirishi shart.

Хo’jalik hisobidagi tashkilot direktoriga oylik, choraklik va bayram munosabati bilan beriladigan mukofotlarni to’lashda yuqori turuvchi tashkilotdan ruxsat olish lozimligi yoki lozim emasligi to’g’risida ma’lumot berishingizni so’raymiz.


Мукофотлаш корхонанинг ички локал хужжатларда кўрсатилади.

Ушбу ҳолатда корхонамиз тўғри йўл тутяптими?


Ходим иш вақтида бўлмаган вақтида гуёки у иш бажарганлиги тўғрисида маълумот киритиш ноқонунийдир.

Қарзи бор ходимга яна қарз беришга чеклов қонунчиликда мавжуд эмаслиги


Қарз шартномаси бўйича муомалалар Фуқаролик кодексининг 732-743-моддалари асосида тартибга солинади.

Xodim soʻragan kunlarni hisoblashda dam olish va bayram kunlari hisobga olinmaydimi yoki kalendar kun boʻyicha hisoblanadimi?


Иш хақи сақланмаган таътиллар календар кунда ҳисобланади.

Корхонамизда юридик хизматни ташкил этганмиз. Юридик хизмат ходимлари сони нормативи қандай бўлади?


Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари учун мажбурий мезонлар мавжуд, бошқа ташкилотлар учун талаблар мавжуд эмас.

Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ қайси бўлим томонидан чиқарилади?


Жарималар мансабдор шахсга нисбатан қўлланилади.

Shu holatda faqat asosiy ish joyi bo’yicha mehnat shartnomasi tuziladimi yoki assistent o’qituvchiligi uchun ham alohida shartnoma bo’lishi kerakmi? Yoki rektor tomonidan chiqarilgan buyruq kifoya qiladimi? Yoki qo’shimcha kelishuv tuziladimi?


Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси тузилади.

Фуқаронинг 1991-2002 йилларда ишлаган даврига фойдаланилмаган таътил пулини ҳисоблашда лавозим маоши 2002 йилдаги иш ҳақи бўйича ҳисобланадими ёки 2022 йилдаги бўйичами?


Фойдаланмаган таътил учун компенсация ҳисобғкитоб қилиш кунидаги окладдан келиб чиқиб тўланади.